Get Mystery Box with random crypto!

Jurnalistuz

Telegram kanalining logotibi jurnalistuz — Jurnalistuz
Kanaldagi mavzular:
Мурожаат
Kanal manzili: @jurnalistuz
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.00K
Kanalning ta’rifi

"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади"
—Таклиф ва мурожаатлар учун: @Jurnalistuzbot_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-06-13 10:51:52 ... У дарвозадан инқиллаб кирди. Токсўри остида чўкди. Дами чиқмиш копток мисол ўтирди.
Кампири ошхона деразасидан юз кўрсатди.
— Келдингизми, раис бова? — деди.
— Чарчадим, итдай чарчадим.
— Йиғилиш яхши ўтдими?
— Дунёни... сурбет босиб кетибди, кампир. Кечагина туғилган болалар... шундай сурбет, шундай безбет! Олди-кетига қарамай, акиллайди. Бугунни эртаси бор, демай акиллайди.
— Эси кириб қолади. Бир тўхтамга келиб қолади. Ошкоралик бўлиб, болалар ўзвдан кетиб қолди. Ошкоралик — янгилик. Одамзот янгиликни кўрса, босар-тусарини билмай қолади.
Чин, ошкоралик — янгилик. Аммо-лекин ошкоралик — шаллақилик эмас. Ошкоралик — безбетлик эмас.
— Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ, дейдилар. Сиз замонгаям... бундай бир қаранг-да, раис бова. Ҳозир ҳаммаёқ... оти нима эди?
— Демократия!
— Ҳаммаёқ... ана ўшанақа бўлиб кетди!
— Кампир, демократия — конституцияга амал қилиш, демакдир. Демократия — конституциявий яшаш, демақдир. Демократия — қонун-қоидаларни тўла-тўкис бажариш демакдир, қонун-қоидалар чегарасидан чиқмаслик, демакдир. Бу демократлар конституцияни оёқости қилмоқда, қонун-қоидаларни ер тепкиламоқда.
— Ҳали, демократияни... ақл тиши чиқиб қолади.
— Сен қаердан биласан?
— Итга битган-битга битган ақл тиши... демократия-га битмайдими? Битади, демократиянида... эси кириб қолади...

"Бу дунёда ўлиб бўлмайди" (романидан парча). Тоғай Мурод

@jurnalistuz
36.7K views07:51
Ochish/sharhlash
2024-06-13 09:03:08 ТАЖРИБА

Муваффақиятларга эришган бир кишидан: “Ушбу муваффақиятларга қандай эришгансиз?”, деб сўрашди.
У: “Тўғри қарорлар қабул қилиш сабабли”, деб жавоб берди.
Улар: “Қарорларингиз тўғри эканини қаердан билгансиз?”, дейишди.
У: “Тажриба билан”, деб жавоб берди.
Улар: “Бу тажрибани қандай ҳосил қилгансиз?”, дейишди.
У: “Хато қарорлар сабабли”, деб жавоб берди.

Ҳеч қачон хато қилмасликнинг иложи йўқ, аммо шу хатонинг хато эканини англаб етиб, уни қайта такрорламасликнинг иложи бордир, ҳурматли амалдорлар...

@jurnalistuz
18.2K views06:03
Ochish/sharhlash
2024-06-12 14:08:06
Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

15 июнь (шанба) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни;
16 июнь
(якшанба) – Қурбон ҳайити байрами;
17 июнь (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни;
18 июнь (сешанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари ҳақида юклаган жадвалимизда танишиш мумкин.

Барча каналимиз аъзоларига кириб келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!!!

@jurnalistuz
20.4K views11:08
Ochish/sharhlash
2024-06-12 13:53:16
"Notcoin" сотганлиги сабабли қамалган талабага Notcoin жамияти янги iPhone совға қилмоқчи

Жамоа йигитни қандай топса бўлади деб изоҳларда ёзиб қолдирган

Термиз давлат университетининг 24 ёшли битирувчисига ноткоин сотган учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланди. У крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганликда айбли деб топилган, талабани Samsung Galaxy A30 русумли телефони мусодара қилинган!

Ҳар бир ишда ҳикмат бор. Samsung Galaxy A30 ўрнига iPhone. ўн беш сутка ўтар кетар.

@jurnalistuz
17.7K views10:53
Ochish/sharhlash
2024-06-10 09:15:04 Инсоф сари барака!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин, йўқса, жим бўлсин!” (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:
– Мусулмон қўрқоқ бўлиши мумкинми?
Ҳа, мумкин, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Улар яна сўрашди:
Мусулмон хасис бўлиши мумкинми?
Ҳа, мумкин.
– Мусулмон алдоқчи бўлиши мумкинми?
– Йўқ, ҳеч қачон, – деб жавоб қилдилар.

Нега таназзулга юз тутаётганимизнинг асосий сабаблари алдов, фириб ва ўзгалар ҳақидан қўрқмаслик эканини тушуняпсизми?..

Корейс табиати, япон мўъжизаси, немисча ҳисоб-китоб деган исботланган ҳақиқатлар бор. Ваъда бериб, унга вафо қилмаган одам билан немислар қайта муносабатга киришмайди.

Улуғ кунлар арафасида ўзганинг ҳаққини ўзлаштириш, бировнинг молига кўз олайтириш, ҳасад, товламачилик ва худбинлик каби вужудимизга ўрнашган иллатлардан воз кечишни ўз олдимизга қўялик. Шояд шу билан ўзимизни ислоҳ қилсак.

Бозорларимиздан нега харидор ариганининг сабабларидан бир ҳам шу аслида.

@jurnalistuz
18.8K views06:15
Ochish/sharhlash
2024-06-09 18:52:35 ВАЗИР БЎЛАМАН...

• Ассалому алайкум, ҳурматли ўқирманлар. Сарлавҳани ўқиб, "Интернетда жиннилар ҳам кўпайиб кетди. Биттаси президент бўламан деса, биттаси ҳоким бўламан дейди. Энди буниси Вазир бўламан деябди" дедингизми? Тўппа-тўғри, Интернетда жиннилар кўпайиб кетди))

• Шу десангиз, бугун Япониядаги бир катта компания билан Сербиянинг вазирликлари ўртасидаги учрашувга гувоҳ бўлиб қолдим.
Мени ҳавасим келган жиҳат шу бўлдики, вазирларни ҳаммаси ёшлар. 50 ёшдан ошган вазир йўқ экан. 30-40 ёшли эркаклар-аёллар. Таълим вазиридан тортиб, Молия вазиригача ёш экан.

• Бояги вазирлар ёш, қони тефалдаги чойдек қайнаб турибди. "Бизга инвестиция киритинг" деб шунақа ажойиб презентациялар қилишди. Кўрсангиз, мана буни вазир деса бўлади деб юборасиз.

• Бизда ҳам лавозим, амалларга ёшларни ва катталарни "Эликка-эллик" қилиб тайинлаш керак. Ёшларда интилиш, ғайрат, энергия бўлса, катталарда тажриба бўлади. Икаласи бирлашиб катта куч бўлади.

• Бояги вазирлар мендан бир-икки ёш катта ёки тенг йигитлар, қизлар. Уларни кўриб вазир бўлишга қарор қилдим. ЧEТ-ЭЛДА ЎҚИГАН, ИШЛАЁТГАН "КАЛЛАЛИ" ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИ ЎЗИМИЗГА ОЛИБ КEЛИБ, ФОЙДАЛАНСАК, РИВОЖЛАНИБ КEТАМИЗ деган фикрларингиз менга "МАТВАТСА" берди))

• Масалан, менга бирор вазирликни ишониб топширишса, 4-5 йилда эмас, 1 йилда гуллатиб юбораман. Шароитларни зўр қилиб, моддий аҳволни ҳам яхшилаб, келажак авлод раҳмат айтадиган даражада муваффақиятга эришаман. Бир йилда эриша оласанми десангиз, "Ҳа эришаман. Битта данғиллама уй қураман. Болаларимга ҳам данғиллама уй қураман. Қиммат машиналар оламан. Ота-онамни ҳар йили умраларга жўнатаман. Аёлимни орзу-ҳавасларини амалга ошираман. Қариндош уруғларимни ёнимга оламан. Оиламизни моддий аҳволини яхшилаб, келажак авлодим раҳмат дейдиган даражада бойлик орттираман" ривожланиш бўлса шунчалик бўладида тўғрими? Кап-катта лавозимдаги одам бўлсам, бир йилда улгурсам керак. Нима демадингиз?

• Хулосаи калом, четдаги ёшларга ҳам жа ишонаверманг. Биз ҳам ўша "УЙ, ТЎЙ, МАШИНА, ОРЗУ-ҲАВАС" деган вирусни катталардан юқтириб олганмиз.
Энг яхшиси, болаларимизга ўша вирусни юқтирмасдан катта қилсак, коррупция-ю, бошқа муаммолар йўқолиб, болалар ҳам орзу-ҳаваслар қурбони бўлмасдан, фокусни фойдали жойларга қаратади ва мевасини кўраверамиз.

• Бу постга лайк босиб, 7 кишига жўнатсангиз сизга улкан омад келади. Лайк босмасангиз...

Bahodir Iskandarov

@jurnalistuz
19.6K viewsedited  15:52
Ochish/sharhlash
2024-06-09 09:33:37 Яхши топиб гапиради, ёмон-қопиб

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббий маркази бош шифокори ўринбосарининг оташин нутқ ирода этгани кишини чуқур мулоҳаза юритишга мажбур қилади.

Бу каби ҳолатлар сўнги йилларда жуда кўп кузатиляпти ва уларга нисбатан таъсирли чоралар механизми ишлаб чиқилишини вазият тақоза этмоқда. Кўриниб турибдики, муҳтарам амалдорнинг тиббиёт этикаси ва деонтологияси ҳақида билми тугул тушунчаси ҳам йўқ.

Чирчиқлик тиб амалдорининг касб тақозасидан келиб чиқсак, шифокор-врачнинг касб одоби Гиппократга қасамёдини фақат мажбурият доирасида эмас, балки ахлоқий танлов тамойиллари асосида адо этишлигида намоён бўлиши керак.

Муҳтарам шифокорни тинглаб турган аудитория эса ор-номусдан ажралиб яшаш бу тирик ҳолдаги ўлим эканлигини тушуниб етиши керак. Бошлиғингиз арзимаган маошингизни ўз ёнидан тўлаб бераётганида ҳам сизни “раком” қўйишга ҳақи йўқ!

Бир донишманд айтган экан, менинг икки устозим бор эди бири нима дейишни ўргатарди, иккинчиси эса нима демасликни. Нима демасликни биламан-у, нима дейишни ўрганишим керак, ‒ деб, биринчи устозга қўл бердим, оқибатда шундай кўйга тушдим. Кейин англаб етдим: нима дейишдан кўра, нима демасликни билиш донолик экан.

Маърифатпарвар аждодимиз Абдулла Авлоний тарбияни уч турга бўлади.
Бадан тарбияси, фикр тарбияси ва ахлоқий тарбия.
Булардан ахлоқий тарбияни шакллантирувчи мартаба комилликка кўтарувчи тарбия деб ҳисоблайди. Авлоний мазкур тарбиянинг жамият ва шахс равнақида қандай муҳим рол ўйнашни кўрсатиб беради. Бу борада унинг “Тарбия—биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир”, деган фикри ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас ва биз ҳалокат ёқасида турганимизни кўрсатаяпти…

@jurnalistuz
20.6K views06:33
Ochish/sharhlash
2024-06-07 14:44:32
Қон билан кирган жон билан чиқсин

Қарши тумани солиқ инспекцияси бош инспектори 2300 доллар, Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори 8 млн сўм, Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ва шўъба бошлиғи ҳамда Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғи коррупция жинояти устида қўлга олинган.

Шу бугуннинг ўзида тарқалган маълумот бу. Кўриниб турибдики, коррупция, порхўрлик иллатлари амалдорларимизга қон билан кирган.

“Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши керак” дейилган ғояни нафақат судьялар балки барча соҳаларга татбиқ этишга кучли эҳтиёж сезилмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлардан олдинги одамларни ҳалок қилган нарса - агар ичларида обрўли киши ўғрилик қилса индашмаган. Агар кучсиз киши ўғрилик қилса унга ҳад(жазо)ни жорий қилишган. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса ҳам албатта қўлини кесардим".

Айни давр кескин сиёсий иродани намоён этиш, натижа учун йирик қурбонликларга ҳам рози бўлишни тақозо этаяпти. Оддий лола узганга отнинг калласидай жарима, амалдорга келганда унинг айбсизлигини ёпишни уринишни бас қилиш керак.

Кўраяпмизки, ғиромликлар уруғи айни ўтиш, ислоҳотлар даврида экилмоқда. Худбинликка асир бўлишнинг сабаби – нафсга асир бўлишдир.

Бир одамнинг умри ёмонлик қилиш учун жуда кўп, яхшилик қилиш учун эса жуда оз. Бас шундай экан, коррупция, порахўрлик урчишда, жамият томонидан қабул қилинган қонуниятларни оёқ ости қилинишида давом этар экан, фарзандларимиз ёппасига заҳарланиши, йўлларимиздаги террорист ҳайдовчилар томонидан ҳалок бўлишда давом этаверади.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий негизини Ватанпарварлик, халқпарварлик, адолатпарварлик, халқимизни давлатдан рози бўлиб яшашига эришиш каби эзгу амаллар ташкил этаётган экан, кескинлик ва муросасизлик сиёсатини кучайтирмасдан бошқа чорамиз йўқ.

@jurnalistuz
19.4K views11:44
Ochish/sharhlash
2024-06-07 14:37:30
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ривожида навбатдаги муҳим қадам бўлди

@jurnalistuz
18.0K views11:37
Ochish/sharhlash
2024-06-06 16:08:18 Бир қонун тарихи

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 2022 йилнинг 25 октябрь куни қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун узоқ вақт ёдимиздан чиқартирилди ва ниҳоят куни кеча Президент томонидан имзоланди.

2021 йилнинг август-сентябрь ойларида қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ДХХ, ИИВ, ДСҚ, Олий суд, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки билан дастлабки ва идоравий келишувлардан ўтказилиб, уларнинг таклифлари асосида такомиллаштирилган.

Бутун бошли мамлакатда коррупциянинг асосий сабаби деб кўрсатилаётган қариндош-уруғчиликка чек қўйиши мумкин бўлган бу ҳужжатни олдинга ташланган қадам сифатида қабул қилиш керак бўлади.

Хоҳлаймизми йўқми, дунё манфаат устига қурилган. Одам табиати жиҳатидан фаол мавжудотдир. У маълум фаолиятда бўлмасдан яшай олмайди.

Одам ҳар доим жамоада бўлиб меҳнат қилади ва меҳнат натижалари унинг ва жамият турмуш тарзини ўзгартириб боради. Меҳнат маҳсулига эга бўлиш учун кучли билим керак.

Аслида эса манфаатлар тўқнашуви туфайли айнан таълим четга суриб қўйилди.

Элитний боғчага, шаҳарнинг олди мактабига жойлаштириш, нуфузли олийгоҳда ўқитиш, ундан кейин эса мартабали лавозимга ўтқазиб қўйиш учун таниш-билишчилик урчиди. Мансабда ўтирганда мавқейни мустаҳкамлаш учун яхши оилалар билан қуда-андачилик ришталарини боғлаш урфга кирди.

Бу қонун мана шу чирмашиб кетган, боши ва учи йўқ занжирни уза оладими буни вақт кўрсатади?!.

Сингапур мўъжизаси айнан манфаат деган иллатни қақшатқич қириш асносида яратилди. Ли Куан Юнинг дурдоналари бунга исбот бўла олади.
1. Бузуқликни тозалаш зинапоя сингари тепадан пастга қараб бошланади.

2. Кўчада ўғрилар модомики бемалол юрар экан бунинг иккита сабаби бор:
Ё бошқарув тизими энг катта ўғри, ёки халқ ўта аҳмоқ!

3. Мен демократия йўли тараққиётга олиб боради деб ўйламайман. Мен мамлакатни демократиядан кўра кўпроқ низомга муҳтожроқ деб ўйлайман.

4. Мен сиёсатдан кўра кўпроқ иқтисодга, бошқарув тизимидан кўра кўпроқ таълимга эътибор берар эдим. Мен шижоатли қарор чиқардим. Таълим вазирлиги ваколатларини мудофаа вазирлиги ваколатларидан баланд қилиб қўйдим. Қонун бор, буёғига уддалай олармиканмиз?!

@jurnalistuz
19.7K views13:08
Ochish/sharhlash