Get Mystery Box with random crypto!

Инсоф сари барака! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунд | Jurnalistuz

Инсоф сари барака!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин, йўқса, жим бўлсин!” (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:
– Мусулмон қўрқоқ бўлиши мумкинми?
Ҳа, мумкин, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Улар яна сўрашди:
Мусулмон хасис бўлиши мумкинми?
Ҳа, мумкин.
– Мусулмон алдоқчи бўлиши мумкинми?
– Йўқ, ҳеч қачон, – деб жавоб қилдилар.

Нега таназзулга юз тутаётганимизнинг асосий сабаблари алдов, фириб ва ўзгалар ҳақидан қўрқмаслик эканини тушуняпсизми?..

Корейс табиати, япон мўъжизаси, немисча ҳисоб-китоб деган исботланган ҳақиқатлар бор. Ваъда бериб, унга вафо қилмаган одам билан немислар қайта муносабатга киришмайди.

Улуғ кунлар арафасида ўзганинг ҳаққини ўзлаштириш, бировнинг молига кўз олайтириш, ҳасад, товламачилик ва худбинлик каби вужудимизга ўрнашган иллатлардан воз кечишни ўз олдимизга қўялик. Шояд шу билан ўзимизни ислоҳ қилсак.

Бозорларимиздан нега харидор ариганининг сабабларидан бир ҳам шу аслида.

@jurnalistuz