Get Mystery Box with random crypto!

ВАЗИР БЎЛАМАН... • Ассалому алайкум, ҳурматли ўқирманлар. Сар | Jurnalistuz

ВАЗИР БЎЛАМАН...

• Ассалому алайкум, ҳурматли ўқирманлар. Сарлавҳани ўқиб, "Интернетда жиннилар ҳам кўпайиб кетди. Биттаси президент бўламан деса, биттаси ҳоким бўламан дейди. Энди буниси Вазир бўламан деябди" дедингизми? Тўппа-тўғри, Интернетда жиннилар кўпайиб кетди))

• Шу десангиз, бугун Япониядаги бир катта компания билан Сербиянинг вазирликлари ўртасидаги учрашувга гувоҳ бўлиб қолдим.
Мени ҳавасим келган жиҳат шу бўлдики, вазирларни ҳаммаси ёшлар. 50 ёшдан ошган вазир йўқ экан. 30-40 ёшли эркаклар-аёллар. Таълим вазиридан тортиб, Молия вазиригача ёш экан.

• Бояги вазирлар ёш, қони тефалдаги чойдек қайнаб турибди. "Бизга инвестиция киритинг" деб шунақа ажойиб презентациялар қилишди. Кўрсангиз, мана буни вазир деса бўлади деб юборасиз.

• Бизда ҳам лавозим, амалларга ёшларни ва катталарни "Эликка-эллик" қилиб тайинлаш керак. Ёшларда интилиш, ғайрат, энергия бўлса, катталарда тажриба бўлади. Икаласи бирлашиб катта куч бўлади.

• Бояги вазирлар мендан бир-икки ёш катта ёки тенг йигитлар, қизлар. Уларни кўриб вазир бўлишга қарор қилдим. ЧEТ-ЭЛДА ЎҚИГАН, ИШЛАЁТГАН "КАЛЛАЛИ" ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИ ЎЗИМИЗГА ОЛИБ КEЛИБ, ФОЙДАЛАНСАК, РИВОЖЛАНИБ КEТАМИЗ деган фикрларингиз менга "МАТВАТСА" берди))

• Масалан, менга бирор вазирликни ишониб топширишса, 4-5 йилда эмас, 1 йилда гуллатиб юбораман. Шароитларни зўр қилиб, моддий аҳволни ҳам яхшилаб, келажак авлод раҳмат айтадиган даражада муваффақиятга эришаман. Бир йилда эриша оласанми десангиз, "Ҳа эришаман. Битта данғиллама уй қураман. Болаларимга ҳам данғиллама уй қураман. Қиммат машиналар оламан. Ота-онамни ҳар йили умраларга жўнатаман. Аёлимни орзу-ҳавасларини амалга ошираман. Қариндош уруғларимни ёнимга оламан. Оиламизни моддий аҳволини яхшилаб, келажак авлодим раҳмат дейдиган даражада бойлик орттираман" ривожланиш бўлса шунчалик бўладида тўғрими? Кап-катта лавозимдаги одам бўлсам, бир йилда улгурсам керак. Нима демадингиз?

• Хулосаи калом, четдаги ёшларга ҳам жа ишонаверманг. Биз ҳам ўша "УЙ, ТЎЙ, МАШИНА, ОРЗУ-ҲАВАС" деган вирусни катталардан юқтириб олганмиз.
Энг яхшиси, болаларимизга ўша вирусни юқтирмасдан катта қилсак, коррупция-ю, бошқа муаммолар йўқолиб, болалар ҳам орзу-ҳаваслар қурбони бўлмасдан, фокусни фойдали жойларга қаратади ва мевасини кўраверамиз.

• Бу постга лайк босиб, 7 кишига жўнатсангиз сизга улкан омад келади. Лайк босмасангиз...

Bahodir Iskandarov

@jurnalistuz