Get Mystery Box with random crypto!

Бир қонун тарихи Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 20 | Jurnalistuz

Бир қонун тарихи

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 2022 йилнинг 25 октябрь куни қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун узоқ вақт ёдимиздан чиқартирилди ва ниҳоят куни кеча Президент томонидан имзоланди.

2021 йилнинг август-сентябрь ойларида қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ДХХ, ИИВ, ДСҚ, Олий суд, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки билан дастлабки ва идоравий келишувлардан ўтказилиб, уларнинг таклифлари асосида такомиллаштирилган.

Бутун бошли мамлакатда коррупциянинг асосий сабаби деб кўрсатилаётган қариндош-уруғчиликка чек қўйиши мумкин бўлган бу ҳужжатни олдинга ташланган қадам сифатида қабул қилиш керак бўлади.

Хоҳлаймизми йўқми, дунё манфаат устига қурилган. Одам табиати жиҳатидан фаол мавжудотдир. У маълум фаолиятда бўлмасдан яшай олмайди.

Одам ҳар доим жамоада бўлиб меҳнат қилади ва меҳнат натижалари унинг ва жамият турмуш тарзини ўзгартириб боради. Меҳнат маҳсулига эга бўлиш учун кучли билим керак.

Аслида эса манфаатлар тўқнашуви туфайли айнан таълим четга суриб қўйилди.

Элитний боғчага, шаҳарнинг олди мактабига жойлаштириш, нуфузли олийгоҳда ўқитиш, ундан кейин эса мартабали лавозимга ўтқазиб қўйиш учун таниш-билишчилик урчиди. Мансабда ўтирганда мавқейни мустаҳкамлаш учун яхши оилалар билан қуда-андачилик ришталарини боғлаш урфга кирди.

Бу қонун мана шу чирмашиб кетган, боши ва учи йўқ занжирни уза оладими буни вақт кўрсатади?!.

Сингапур мўъжизаси айнан манфаат деган иллатни қақшатқич қириш асносида яратилди. Ли Куан Юнинг дурдоналари бунга исбот бўла олади.
1. Бузуқликни тозалаш зинапоя сингари тепадан пастга қараб бошланади.

2. Кўчада ўғрилар модомики бемалол юрар экан бунинг иккита сабаби бор:
Ё бошқарув тизими энг катта ўғри, ёки халқ ўта аҳмоқ!

3. Мен демократия йўли тараққиётга олиб боради деб ўйламайман. Мен мамлакатни демократиядан кўра кўпроқ низомга муҳтожроқ деб ўйлайман.

4. Мен сиёсатдан кўра кўпроқ иқтисодга, бошқарув тизимидан кўра кўпроқ таълимга эътибор берар эдим. Мен шижоатли қарор чиқардим. Таълим вазирлиги ваколатларини мудофаа вазирлиги ваколатларидан баланд қилиб қўйдим. Қонун бор, буёғига уддалай олармиканмиз?!

@jurnalistuz