Get Mystery Box with random crypto!

Яхши топиб гапиради, ёмон-қопиб Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ ш | Jurnalistuz

Яхши топиб гапиради, ёмон-қопиб

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббий маркази бош шифокори ўринбосарининг оташин нутқ ирода этгани кишини чуқур мулоҳаза юритишга мажбур қилади.

Бу каби ҳолатлар сўнги йилларда жуда кўп кузатиляпти ва уларга нисбатан таъсирли чоралар механизми ишлаб чиқилишини вазият тақоза этмоқда. Кўриниб турибдики, муҳтарам амалдорнинг тиббиёт этикаси ва деонтологияси ҳақида билми тугул тушунчаси ҳам йўқ.

Чирчиқлик тиб амалдорининг касб тақозасидан келиб чиқсак, шифокор-врачнинг касб одоби Гиппократга қасамёдини фақат мажбурият доирасида эмас, балки ахлоқий танлов тамойиллари асосида адо этишлигида намоён бўлиши керак.

Муҳтарам шифокорни тинглаб турган аудитория эса ор-номусдан ажралиб яшаш бу тирик ҳолдаги ўлим эканлигини тушуниб етиши керак. Бошлиғингиз арзимаган маошингизни ўз ёнидан тўлаб бераётганида ҳам сизни “раком” қўйишга ҳақи йўқ!

Бир донишманд айтган экан, менинг икки устозим бор эди бири нима дейишни ўргатарди, иккинчиси эса нима демасликни. Нима демасликни биламан-у, нима дейишни ўрганишим керак, ‒ деб, биринчи устозга қўл бердим, оқибатда шундай кўйга тушдим. Кейин англаб етдим: нима дейишдан кўра, нима демасликни билиш донолик экан.

Маърифатпарвар аждодимиз Абдулла Авлоний тарбияни уч турга бўлади.
Бадан тарбияси, фикр тарбияси ва ахлоқий тарбия.
Булардан ахлоқий тарбияни шакллантирувчи мартаба комилликка кўтарувчи тарбия деб ҳисоблайди. Авлоний мазкур тарбиянинг жамият ва шахс равнақида қандай муҳим рол ўйнашни кўрсатиб беради. Бу борада унинг “Тарбия—биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир”, деган фикри ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас ва биз ҳалокат ёқасида турганимизни кўрсатаяпти…

@jurnalistuz