Get Mystery Box with random crypto!

#Мурожаат TBC bank каттаконига Ўн кун бўлди шу банкка ариза | Jurnalistuz

#Мурожаат

TBC bank каттаконига

Ўн кун бўлди шу банкка ариза қолдирганимга. Операторлар “кўриб чиқилмоқда” дейишдан нарига ўтолмаяпти.

Ўзи пейме иловаси орқали 3 млн кредит олгандим. Раҳмат. Бир ой ишлатдим. Ойлигим чиқиб, олган қарзимни Қурбон ҳайитигача тўлаб қўяй деб, пейме орқали ўтказиб юборибман.
Оператор эса фақат қарзлар ўзимизнинг ТБС банк иловаси орқали тўланади деса бўладими?..

Хоп деб иловасини ҳам юкладим. Вертуал картангизга пулни қайтараман деди. Унга ҳам хоп дедим.
Мана ЎН КУНдан бери мени сарсон қилмоқда.

Бу банкни раҳбарияти борми ўзи? Фуқароларнинг аризасига шунчалик бефарқ бўладими???

Ахир ҳайтликка бўйинда қарз билан кириб бормай?!

Тбс банкнинг иловасидаги онлайн чатга аризамни юборсам блоклаб қўйди.

Иии ҳурматли мурожаатчи Сиз Янги Ўзбекистонда яшаяпсизку? Шуни ҳам билмайсизми?

Бу банк ҳам “қариндошлар”га тегишли бўлса керак-да

Мурожаат ҳам, ариза ҳам, инсон қадри ҳам бир тийин замонларга яқинлашмоқдамиз(ми)…

А нима демадингиз ТБС банк каттакони?!.

@jurnalistuz