Get Mystery Box with random crypto!

... У дарвозадан инқиллаб кирди. Токсўри остида чўкди. Дами чи | Jurnalistuz

... У дарвозадан инқиллаб кирди. Токсўри остида чўкди. Дами чиқмиш копток мисол ўтирди.
Кампири ошхона деразасидан юз кўрсатди.
— Келдингизми, раис бова? — деди.
— Чарчадим, итдай чарчадим.
— Йиғилиш яхши ўтдими?
— Дунёни... сурбет босиб кетибди, кампир. Кечагина туғилган болалар... шундай сурбет, шундай безбет! Олди-кетига қарамай, акиллайди. Бугунни эртаси бор, демай акиллайди.
— Эси кириб қолади. Бир тўхтамга келиб қолади. Ошкоралик бўлиб, болалар ўзвдан кетиб қолди. Ошкоралик — янгилик. Одамзот янгиликни кўрса, босар-тусарини билмай қолади.
Чин, ошкоралик — янгилик. Аммо-лекин ошкоралик — шаллақилик эмас. Ошкоралик — безбетлик эмас.
— Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ, дейдилар. Сиз замонгаям... бундай бир қаранг-да, раис бова. Ҳозир ҳаммаёқ... оти нима эди?
— Демократия!
— Ҳаммаёқ... ана ўшанақа бўлиб кетди!
— Кампир, демократия — конституцияга амал қилиш, демакдир. Демократия — конституциявий яшаш, демақдир. Демократия — қонун-қоидаларни тўла-тўкис бажариш демакдир, қонун-қоидалар чегарасидан чиқмаслик, демакдир. Бу демократлар конституцияни оёқости қилмоқда, қонун-қоидаларни ер тепкиламоқда.
— Ҳали, демократияни... ақл тиши чиқиб қолади.
— Сен қаердан биласан?
— Итга битган-битга битган ақл тиши... демократия-га битмайдими? Битади, демократиянида... эси кириб қолади...

"Бу дунёда ўлиб бўлмайди" (романидан парча). Тоғай Мурод

@jurnalistuz