Get Mystery Box with random crypto!

Кинематография агентлиги бир қатор ижодкорларни тақдирлади Ку | Файзбоғ (ТемурМалик)

Кинематография агентлиги бир қатор ижодкорларни тақдирлади

Куни кеча кинематография агентлигининг бир йиллик фаолияти бўйича сарҳисоб бўлди. Унда “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини ташкиллаштириш ва халқаро фестиваллар даражасида ўтказишда Кинематография агентлигига яқиндан кўмак берган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий аппарати ходимлари, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, агентлик ва тизим ташкилотлари ходимлари киноижодкорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тақдирланди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Сўнг марҳум актёр Ҳошим Арслоновнинг сўнгги ролига айланган “101 рейс" бадиий фильми премьера қилинди.

Тадбирда йилнинг энг муҳим воқеликлари, янги фильмлар, халқаро кинофестиваллардаги ютуқлар, Тошкент халқаро кинофестивалининг ўтказилгани, Россиядаги кино институтининг Тошкент филиали очилгани ва яна кўплаб ижобий ишлар санаб ўтилди.

@fayzboguz