Get Mystery Box with random crypto!

“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИ НОҲАҚ | ELTUZ

“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИ НОҲАҚЛИКЛАРГА ТЎЛА

Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани 47-мактабда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда Тойлоқ туманидаги 21-мактаб ўқувчиси бўлмиш синглим қатнашгани учун танловни кузатишга бордим ва унда ноҳақликлар кўп эканлигини ўз кўзим билан кўрдим.

Танлов бошланишидан олдин синфхонада муҳрланган саволлар очилган. Ва саволларни кўпайтириш мақсадида бир неча ўн дақиқага синфхонадан ташқарига олиб чиқиб кетишган.

Ўзини республика хорижий тиллар бошқармаси масъул ходими деб таништирган Саматов Шоҳжаҳон Эркиновичдан муносабат сўраганимда, бунга ҳаққи борлигини ва саволларни нусхалаш учун олиб чиққанини маълум қилди.

Шуни аниқ айта олишим мумкинки, аксарият мактаблардан келган вакиллар танловнинг адолатли ўтганига шубҳа қилишди.

Бунинг асосий сабаблари, тест саволларининг ташқарига олиб чиқилгани, ўқувчилар танловдан олдин синфхонага киришда ҳеч қандай метал детектор орқали текширилмаганлиги ва 1-ўринни олган жамоанинг ишларида ишониш қийин даражада бир-хиллик борлиги бўлди.

Жавоб варақалари таҳлил қилинганда аниқ билиш мумкинки, 1-ўрин олган жамоа аъзоларининг ишларида катта ўхшашлик бор.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоят таълим бошқармаси ишонч телефонлари орқали боғланиш иложи бўлмаганлиги учун ОАВдан ёрдам сўрашга қарор қилдим.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube