Get Mystery Box with random crypto!

Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology E
Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
Kanal manzili: @ecogovuz
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali:

• www.eco.gov.uz
• Facebook.com/ecogovuz
• youtube.com/c/ecogovuz
• twitter.com/ecogouz
• @ecogovuz_bot
Telefon: 998712071107

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 156

2022-09-06 09:43:37
Хатирчи тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан туманнинг "Олтинсой" маҳалла фуқаролар йиғини сой ҳудудида ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири давомида фуқаро А.В ноқонуний равишда ўз эҳтиёжларида фойдаланиш учун бошқарувида бўлган юк автомашинаси ёрдамида ноқонуний равишда табиатда кенг тарқалган қум-шағал қазилмаларини юклаб олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми билан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 10 баравари миқдоридаги маъмурий жарима қўлланилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
1.0K viewsedited  06:43
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:57:23 2023 йилдан эътиборан тиббиёт чиқиндиларни замонавий талаблар асосида утилизация қиладиган янги тизим яратилади
1.1K views05:57
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:41:55
Иштихонда катта йўл бўйига ўрнатилган кузатув камералари орқали "Жигули" ҳайдовчиси ва унинг шериклари томонидан белгиланмаган жойга кундалик турмуш жараёнида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари ташлаб кетилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан суриштирув олиб борилди.

Ўрганишлар давомида чиқиндилар туманнинг Бешариқ маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан ташлаб кетилганлиги аниқланди ва уларнинг ҳар бирига белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Бугунги кунда Давлат экология қўмитаси томонидан ноқонуний чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида кузатув камераларидан ҳам самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги Чортоқ маҳалласи ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги Чингелди маҳалласи ҳудудига ўрнатилган кузатув камераси орқали аниқланган бу каби ҳолатларга доимий равишда чора кўриб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
1.1K viewsedited  04:41
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:27:45
Кейинги кунларда Зарафшон дарёси атрофида яна балиқларнинг нобуд бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Айтиш лозим, ушбу ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси ва Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойига бориб ўрганилди ва назоратга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича "Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастури ижодкорлари ҳам лавҳа тайёрлашди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
1.0K views04:27
Ochish/sharhlash
2022-09-06 05:09:08
Янгиликлар 24 | Яшил макон: кўчатларни парваришлаш жараёнлари
#5sept #uzbekiston24
1.0K views02:09
Ochish/sharhlash
2022-09-05 20:35:06
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное мерам по обеспечению стабильности цен на основные продукты питания и созданию их резерва.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
928 views17:35
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:39:52
# ekonazorat

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қаратилган «Эконазорат» ахборот тизими ишга тушди.

Электрон тизим ҳақида тўлиқ маълумотни 71 207-11-07 ишонч рақами, 11-57 қисқа рақам орқали олишингиз мумкин.
957 views07:39
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:26:43
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Жарқўрғон туманида дрон ёрдамида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбири давомида Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Х. Сурхондарё дарёси ўзани тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузган ҳолда ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Х.Хга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70прим1-моддаси асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баробари 9 000 000 сўм маъмурий жарима қўлланилди ва ҳудуддан техникалар чиқариб юборилди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
844 views06:26
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:22:14 Telegraph
752 views06:22
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:18:36
Хўжайли тумани Экология бўлими томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири давомида "Сараншагуль" ОФЙ ҳудудидаги давлат захира еридан фуқаро А.Н ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини ҳеч қандай рухсатсиз қазиб олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб, 3 000 000 сўм жарима белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
866 views05:18
Ochish/sharhlash