Get Mystery Box with random crypto!

Иштихонда катта йўл бўйига ўрнатилган кузатув камералари орқал | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Иштихонда катта йўл бўйига ўрнатилган кузатув камералари орқали "Жигули" ҳайдовчиси ва унинг шериклари томонидан белгиланмаган жойга кундалик турмуш жараёнида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари ташлаб кетилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан суриштирув олиб борилди.

Ўрганишлар давомида чиқиндилар туманнинг Бешариқ маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан ташлаб кетилганлиги аниқланди ва уларнинг ҳар бирига белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Бугунги кунда Давлат экология қўмитаси томонидан ноқонуний чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида кузатув камераларидан ҳам самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги Чортоқ маҳалласи ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги Чингелди маҳалласи ҳудудига ўрнатилган кузатув камераси орқали аниқланган бу каби ҳолатларга доимий равишда чора кўриб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати