Get Mystery Box with random crypto!

Хатирчи тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Хатирчи тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан туманнинг "Олтинсой" маҳалла фуқаролар йиғини сой ҳудудида ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири давомида фуқаро А.В ноқонуний равишда ўз эҳтиёжларида фойдаланиш учун бошқарувида бўлган юк автомашинаси ёрдамида ноқонуний равишда табиатда кенг тарқалган қум-шағал қазилмаларини юклаб олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми билан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 10 баравари миқдоридаги маъмурий жарима қўлланилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати