Get Mystery Box with random crypto!

Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology E
Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
Kanal manzili: @ecogovuz
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali:

• www.eco.gov.uz
• Facebook.com/ecogovuz
• youtube.com/c/ecogovuz
• twitter.com/ecogouz
• @ecogovuz_bot
Telefon: 998712071107

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 157

2022-09-05 07:43:57
Ноёб кадр

Туркистон
силовсини халқаро "Қизил китоб" ва Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган бўлиб, ҳозирги кунда камёб тур ҳисобланади.

Ушбу тасвир Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган яширин фотоқопқоннинг камера объективига муҳрланган.

Кузатувларга кўра, қўриқхонанинг Ғилон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида кўпроқ учрайди.
1.1K viewsedited  04:43
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:23:31
Махсус репортаж | Экология соҳасидаги рақамли технологиялар
#4sept #uzbekiston24
697 views10:23
Ochish/sharhlash
2022-09-04 08:14:19
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида бир неча йиллик дарахтлар тагига бетон қуйиб юборишган, вилоят Экология бошқармаси қаёққа қараётган экан?" сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат Гулистон шаҳар Экология бўлими инспекторлари, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида  ўрганилди.

Ўрганиш давомида  Гулистон шаҳридаги истироҳат боғидаги тамаддихона ёнида уч туп дарахтнинг  таг қисми тошлар билан ўралиб, бетонлаб ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Дарахтларнинг  таг қисмлари очилиб, ҳолат бартараф қилинди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
819 viewsedited  05:14
Ochish/sharhlash
2022-09-03 16:59:02 Давлат экология  қўмитаси ва Буюк Британиядаги халқаро экологик ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари

Давлат  экология қўмитаси раиси Н.Обломуродов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Буюк Британияга хизмат сафари доирасида 2022 йил 2 сентябрь куни Кембридж табиатни муҳофаза қилиш ташаббуси – Cambridge conservation initiative (CCI) биносида "Fauna and Flora International" (FFI) раҳбарияти билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

FFI хайрия ва нодавлат ташкилоти 1903 йилдан бери сайёрамиздаги ёввойи табиатни ва уларнинг яшаш жойларини  ҳимоя қилиб келмоқда. Ташкилот дунёнинг 40 мамлакатида 130 та экологик дастурларни мувофиқлаштириб, маҳаллий шериклик асосида жойларда биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича компетенциялар, самарали ёндашувларни ривожлантиришга  алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Учрашувда томонлар Давлат экология қўмитаси ва FFIнинг техник ва дастурий таъминот соҳасидаги билим ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган “Ёввойи табиат объектларининг  ноқонуний савдосига қарши курашишқўшма лойиҳасини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.
Ҳаракатларнинг аниқ мувофиқлаштирилишига эришиш, фаолияти табиий ресурслардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишга қаратилган миллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг узоқ муддатли самарали фаолияти учун салоҳиятни ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Лойиҳанинг муҳим таркибий қисми аҳолининг хабардорлигини ошириш, экологик жиноятларнинг кўлами ва характерини таҳлил қилиш, уларга қарши курашиш бўйича зарур чораларни кўриб чиқишдан иборат.

Томонлар шу йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида GIS технологиясига асосланган SMART патрул тизимини жорий этиш бўйича минтақавий семинарни ташкил этиш режасини ҳам муҳокама қилдилар.

SMART патрул тизими муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, патрул хизмати давомида олинган маълумотларни баҳолаш ва таҳлил қилиш ҳамда табиий тизимларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг умумий самарадорлигини ошириш имконини беради.

FFI биохилма-хилликни сақлаш бўйича катта директори П.Хотем Давлат экология қўмитаси билан бугунги кундаги  ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади ва Ўзбекистон томонини AҚШнинг Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизматининг  (USFWS) молиявий кўмагида Ўзбекистон ва Қозоғистонда сайғоқни сақлаш бўйича қўшма лойиҳа бошлангани ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Давлат экология қўмитаси ва FFI ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолашнинг расмий маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Кембридж табиатни муҳофаза қилиш ташаббуси (CCI), Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN), ЮНЕПнинг Бутунжаҳон атроф-муҳит мониторинги маркази (UNEP-WCMC) ва бошқа нуфузли халқаро экологик ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги қўшма дастур ва ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати
926 viewsedited  13:59
Ochish/sharhlash
2022-09-03 16:58:58
817 viewsedited  13:58
Ochish/sharhlash
2022-09-02 13:09:52
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Қизилқум" давлат қўриқхонасидан фотолавҳалар
279 views10:09
Ochish/sharhlash
2022-09-02 12:21:24
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган Бойсун давлат ўрмон бўлимининг Алачапон қисмидаги табиат манзаралари

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
411 views09:21
Ochish/sharhlash
2022-09-02 11:56:32
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Научно-просветительский мемориальный комплекс имени Ислама Каримова и возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
392 views08:56
Ochish/sharhlash
2022-09-01 19:19:46 Европа тикланиш ва тараққиёт банки  Ўзбекистонда  экологик лойиҳани  амалга оширишга кўмаклашади

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Ядро хавфсизлиги департаменти директори Балтазар Линдауэр ўртасида мамлакатимизнинг Чоркесар ва Янгиобод махсус полигонларини рекультивация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича грант лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Битим имзоланди.

7 млн еврога тенг грант шартномасини имзолаш маросими 2022 йил 1 сентябр куни ЕТТБнинг Лондондаги штаб-квартирасида бўлиб ўтди.

2021 йилда Давлат экология қўмитаси ва  ЕТТБ ўртасида консультатив ёрдам кўрсатилиши учун 2 миллион евро миқдоридаги биринчи битим имзоланган эди. Жами 9 миллион евро миқдоридаги грант лойиҳаси банк томонидан Марказий Осиё учун Aтроф-муҳитни реабилитация қилиш экологик ҳисоби махсус фонди ҳисобидан молиялаштирилади.

Грант лойиҳаси доирасида 2022-2025 йиллар давомида махсус участкаларини экологик соғломлаштириш ва рекультивация қилиш  тадбирлари амалга оширилади.

Холисона ўтказилган экспертиза ҳамда хавф-хатарлар ва маҳаллий шароитларни комплекс экологик баҳолаш асосида мутахассислар ҳудуднинг рекультивация қилиш, қурилиш-монтаж, изоляция ва ҳимоя ишларини олиб бориш бўйича энг хавфсиз ва мақбул вариант ва режаларни танлаган.
Рекультивация ишлари 2023 йилнинг биринчи чорагида бошланиши режалаштирилган бўиб, тахминан икки йил ичида якунланади.

Лойиҳа доирасидаги қурилиш ва реабилитация ишлари маҳаллий ва германиялик мутахассислар иштирокида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, ижтимоий йўналтирилган мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ушбу ҳудудларнинг экологик холатини  яхшилашда катта ўрин тутади. Яқин келажакда санитария-экологик вазиятни яхшилаш ҳудуднинг барқарор ривожланишига, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларга қўшимча инвестициялар жалб этилишига, шунингдек, ҳудудларнинг туристик  ва экотуристик салоҳиятини ривожлантиришга, маҳаллий аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга хизмат қилади.

Учрашув якунида  лойиҳани амалга ошириш бўйича томонларнинг мажбуриятлари юзасидан келишиб олинди.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати

 
583 viewsedited  16:19
Ochish/sharhlash
2022-09-01 19:15:53
565 views16:15
Ochish/sharhlash