Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бо | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Жарқўрғон туманида дрон ёрдамида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбири давомида Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Х. Сурхондарё дарёси ўзани тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузган ҳолда ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Х.Хга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70прим1-моддаси асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баробари 9 000 000 сўм маъмурий жарима қўлланилди ва ҳудуддан техникалар чиқариб юборилди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати