Get Mystery Box with random crypto!

Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology E
Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
Kanal manzili: @ecogovuz
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali:

• www.eco.gov.uz
• Facebook.com/ecogovuz
• youtube.com/c/ecogovuz
• twitter.com/ecogouz
• @ecogovuz_bot
Telefon: 998712071107

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 159

2022-08-31 17:51:58
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
272 views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:51:36
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
330 views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:20:20 Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халқимизга табрик билан мурожаат қилмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостинги ва Telegram видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
436 views14:20
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:12:53
ЭЪЛОН

Давлат экология қўмитаси муассислигида нашр этилаётган “Ekologiya xabarnomasi” журналининг 3-сони учун мақолалар қабули бошланганлигини маълум қиламиз.

Нашр Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг илмий журналлар рўйхатига олинган.

Журналга мақолалар таҳририят томонидан жорий йилнинг 15 сентябрига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун: +99890 946-22-42

“Ekologiya xabarnomasi” журнали таҳририяти
919 views12:12
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:21:02
Давлат экология қўмитасининг Давлат экологик экспертизаси марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан марказ ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ходимлари иштирокида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда мустақиллик йилларида соҳада эришилган ютуқлар, истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, йил давомида самарали фаолият кўрсатган ҳамда юқори кўрсаткичларга эришган ходимлар фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
801 views11:21
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:07:04
Юртимизда Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя асосида кўтаринки руҳда кенг нишонланмоқда.

Фарғона вилояти Экология бошқармасида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида кўп йиллар меҳнат қилиб, бутун умрини экология ва атроф-муҳит муҳофазасига бахшида этган фахрийлар ҳам таклиф этилди.

Байрам тадбирида соҳа фахрийларига Давлат экология қўмитаси раисининг табрикномаси ва совғалар топширилди. Шунингдек, бошқарма ходимларидан бир гуруҳига ҳам ташаккурномалар ва эсдалик совғалари берилди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
765 views11:07
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:30:09
Кийиклар ҳаёти ва ҳолати муҳрланган фотолар

Илмий атамада Сибир тоғ эчкилари ҳам деб аталадиган кийикларни Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқон расмга олган.
884 views10:30
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:38:06
Давлат божхона қўмитаси томонидан 2022 йилнинг 30 августида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Қоҳира (CAI) - (TAS) Тошкент 401-сонли рейс билан учиб келган фуқаро М. С. 57 дона (ташқи кўриниши Нил тимсоҳи “Crocodylus niloticus” га ўхшаш) тимсоҳ болаларини тегишли рухсатномаларсиз мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уринилгани аниқланган.

Давлат экология қўмитаси ва “Тошкент-АЭРО” чегара ветеринария пости ходимлари томонидан тимсоҳ болалари Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилди.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
3.5K views09:38
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:19:23
Новости 24 | Заседания фракций политических партий в Законодательной палате Олий Мажлиса
#29aug #uzbekiston24
334 views15:19
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:19:26
Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шаҳар, туман бўлимлари давлат инспекторлари ўртасида ташкил этилган минифутбол мусобақасининг финал босқичи ўтказилди.

Мусобақада вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Қўрғонтепа тумани Экология бўлими ходимлари беллашдилар.

Баҳслар якунига кўра, бошқарма ходимлари ғолиб бўлди. Ғолиб жамоа эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
516 views14:19
Ochish/sharhlash