Get Mystery Box with random crypto!

Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology E
Telegram kanalining logotibi ecogovuz — Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
Kanal manzili: @ecogovuz
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali:

• www.eco.gov.uz
• Facebook.com/ecogovuz
• youtube.com/c/ecogovuz
• twitter.com/ecogouz
• @ecogovuz_bot
Telefon: 998712071107

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 149

2022-09-28 15:16:14
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибидан соҳадаги ишлар ҳолатини таҳлил қилиб, темир йўл транзити имкониятларини ошириш, авиаташувлар ва аэропортларни қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юклари учун замонавий автомобиль йуллари тармоғини кенгайтириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб олиш масалалари ўрин олган.

Facebook|Instagram|Twitter
785 views12:16
Ochish/sharhlash
2022-09-28 14:45:39
Маҳалла ҳудудида 68 минг дона дарахт кўчатлари парваришланмоқда

Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига тайёргарлик доирасида Қизилтепа туманининг “Маликобод” МФЙдаги 4 гектар ер майдонида ташкил этилган кўчатхонадаги дарахт кўчатларининг парвариш қилиш ишлари билан танишишди.

Маҳаллада ташкил этилган ушбу кўчатхонада 68 минг дона ниҳоллар мавжуд бўлиб, шундан 42 минг дона 20 хил турдаги манзарали ҳамда 26 минг дона 8 хил турдаги мевали дарахт кўчатларини ташкил этади.

Кўчатхонада малакали агрономлар томонидан доимий парвариш ишлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
926 views11:45
Ochish/sharhlash
2022-09-28 13:28:15 Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали Фарғона тумани ҳудудида жойлашган Қўрғонтепа сув омборида номаълум фуқаролар томонидан лескали тўр ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётганлик ҳолати бўйича эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ушбу ҳолат бўйича 2022 йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида тезкор назорат рейд тадбирлари олиб борилган. Рейд тадбирлари давомида ҳудуд тўлиқ назоратдан ўтказилганда, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ҳудудда назорат ишлари кучайтирилиб, кунлик экологик назорат ўрнатилган. Шу билан бирга сув омборининг масъул ходимларига ҳудудда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда фаолият юритиши юзасидан тушунтириш берилган.

Мазкур видеода кўрсатилган номаълум шахсларнинг шахсига ойдинлик киритиш масаласи бўйича ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
925 viewsedited  10:28
Ochish/sharhlash
2022-09-28 13:01:41
Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: мавсумий чора-тадбирлар
#28sep #uzbekiston24 (Андижон вилояти)
1.1K views10:01
Ochish/sharhlash
2022-09-28 12:47:27 Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда кеча 27 сентябр куни Урганч шаҳри, Юқори боғ маҳалласи, Мунис Хоразмий кўчасидаги қурилиш режалаштирилган ҳудудда мавжуд дарахтларни ким ҳимоя қилади мазмунида аҳоли томонидан видеомурожаат тарқалган эди.

Мазкур мурожаат вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан жойида ўрганилди. Аниқланишича мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 3 май куни дарахтлар хатлови ўтказилган. Хатлов натижасига кўра ушбу ҳудудда 4 туп нок, 4 туп олма, 3 туп олча, 4 туп беҳи, 5 туп ўрик ҳамда 1 туп смородина – жами 21 туп мевали дарахтлар мавжуд эканлиги маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида хатловдан ўтказилган 21 туп дарахтлардан 2 туп беҳи, 1 туп нок ҳамда 1 туп смородина дарахтлари тегишли тартибда рухсат олинмасдан ўзбошимчалик билан кўчириб ўтказилганлиги учун фуқаро М.С га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги тўғрисида унга огоҳлантириш хати берилди.

Ҳозирда Урганч шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан ҳудуд доимий назоратга олинди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати
910 viewsedited  09:47
Ochish/sharhlash
2022-09-28 12:46:58
857 views09:46
Ochish/sharhlash
2022-09-28 12:12:59
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги “Сайгачий“ мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасида давлат инспекторлари томонидан навбатдаги мониторинг ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида қўриқхона ҳудудидаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг шу кунлардаги ҳолати ўрганилди.
945 views09:12
Ochish/sharhlash
2022-09-28 10:26:34
Тайинлов

Қурбонов Адхам Баҳронович
– Давлат экология қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

А. Қурбонов бунга қадар Давлат экология қўмитасининг “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУКда Ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг бўлими бошлиғи лавозими вазифасида фаолият юритган.
1.3K viewsedited  07:26
Ochish/sharhlash
2022-09-27 15:38:53
"Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларнинг парвариши йўлга қўйилган

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси матбуот хизмати
381 views12:38
Ochish/sharhlash
2022-09-27 15:26:19
Янгиликлар 24 | Экотуризм истиқболлари (Самарқанд вилояти)
#27sept #uzbekiston24
490 views12:26
Ochish/sharhlash