2022-10-01 18:46:47
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги "Toshkent shahar suv ta'minoti" МЧЖга қарашли Бўзсув аэростанциясидан чиқаётган, етарли даражада тозаланмаган сувлар Бўзсув каналига ташланаётганлиги тўғрисида тарқатилган хабар Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида Тошкент шаҳридаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг иш жараёнларида ҳосил бўладиган оқова сувлари бирламчи локал тозалаш иншоотига тозаланмасдан, тўғридан-тўғри ташланаётанлиги, натижада аэростанциянинг сув тозалаш самарадорлиги пасайиб кетганлиги ва сувнинг ранги ўзгаришига сабаб бўлгани аниқланди.
Давлат экология қўмитаси раиси корхона мутасаддиларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бирламчи локал тозалаш иншоотининг белгиланган меьёрлар асосида ишлашини қатъий назоратга олиш, бунинг учун эса Корея тажрибаси синовидан ўтган электрон мониторинг тизимини (ифлослантирувчи моддаларни электрон ўлчаш ускунаси) ўрнатиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, сув тозалаш иншоотларига ифлослантирувчи моддаларни меъёридан ортиқча ташлаб келаётган корхоналарнинг қонуний жавобгарлигини таъминлаш келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олишда юқори самара беришини таъкидлади.
Келгусида Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан "Toshkent shahar suv ta'minoti" МЧЖга қарашли Бўзсув аэростанцияси ўртасида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мунтазам равишда тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.
1.2K viewsedited 15:46