Get Mystery Box with random crypto!

Маҳалла ҳудудида 68 минг дона дарахт кўчатлари парваришланмоқд | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Маҳалла ҳудудида 68 минг дона дарахт кўчатлари парваришланмоқда

Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига тайёргарлик доирасида Қизилтепа туманининг “Маликобод” МФЙдаги 4 гектар ер майдонида ташкил этилган кўчатхонадаги дарахт кўчатларининг парвариш қилиш ишлари билан танишишди.

Маҳаллада ташкил этилган ушбу кўчатхонада 68 минг дона ниҳоллар мавжуд бўлиб, шундан 42 минг дона 20 хил турдаги манзарали ҳамда 26 минг дона 8 хил турдаги мевали дарахт кўчатларини ташкил этади.

Кўчатхонада малакали агрономлар томонидан доимий парвариш ишлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати