2022-09-27 08:40:43
27 сентябрь — Халқаро туризм куни
Туризм бугунги кунда тез тараққий этиб бораётган ва кўплаб давлатларнинг иқтисодиётида муҳим ўрин тутаётган соҳалардан бирига айланиб улгурди. Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳам туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, бунинг натижасида соҳада турли янги йўналишлар пайдо бўлди,
экотуризм ҳам шулар жумласига киради. Туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга она диёримиз — Ўзбекистон ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари билан бирга
хушманзара табиати ва файзли гўшалари билан ҳам сайёҳларни ўзига ром этмоқда.
Давлат экология қўмитаси томонидан экотуризмга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ҳамкорликдаги ишлар йўлга қўйилмоқда.
Кун тарихи: 1970 йил 27 сентябрь куни Испаниянинг Торремолино шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Устави қабул қилиниб, унинг Бош ассамблеяси томонидан мазкур санани Халқаро Туризм куни сифатида нишонлаш белгиланди. Мақсад — туризмни тарғибот қилиш, унинг жаҳон ҳамжамияти иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, турли мамлакатлар аҳолиси ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашдан иборат. Шунингдек,
ҳар бир инсон ўзини сайёҳ сифатида ҳис қилиб, Она сайёрамизнинг гўзал, бетакрор табиати, маданий, тарихий ва табиий ёдгорликларини ўрганиши, уларни асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшишидир.
1.6K viewsedited 05:40