Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда кеча 27 сентябр куни У | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда кеча 27 сентябр куни Урганч шаҳри, Юқори боғ маҳалласи, Мунис Хоразмий кўчасидаги қурилиш режалаштирилган ҳудудда мавжуд дарахтларни ким ҳимоя қилади мазмунида аҳоли томонидан видеомурожаат тарқалган эди.

Мазкур мурожаат вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан жойида ўрганилди. Аниқланишича мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 3 май куни дарахтлар хатлови ўтказилган. Хатлов натижасига кўра ушбу ҳудудда 4 туп нок, 4 туп олма, 3 туп олча, 4 туп беҳи, 5 туп ўрик ҳамда 1 туп смородина – жами 21 туп мевали дарахтлар мавжуд эканлиги маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида хатловдан ўтказилган 21 туп дарахтлардан 2 туп беҳи, 1 туп нок ҳамда 1 туп смородина дарахтлари тегишли тартибда рухсат олинмасдан ўзбошимчалик билан кўчириб ўтказилганлиги учун фуқаро М.С га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги тўғрисида унга огоҳлантириш хати берилди.

Ҳозирда Урганч шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан ҳудуд доимий назоратга олинди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати