Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали Фарғона тумани ҳудуди | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали Фарғона тумани ҳудудида жойлашган Қўрғонтепа сув омборида номаълум фуқаролар томонидан лескали тўр ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётганлик ҳолати бўйича эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ушбу ҳолат бўйича 2022 йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида тезкор назорат рейд тадбирлари олиб борилган. Рейд тадбирлари давомида ҳудуд тўлиқ назоратдан ўтказилганда, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ҳудудда назорат ишлари кучайтирилиб, кунлик экологик назорат ўрнатилган. Шу билан бирга сув омборининг масъул ходимларига ҳудудда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда фаолият юритиши юзасидан тушунтириш берилган.

Мазкур видеода кўрсатилган номаълум шахсларнинг шахсига ойдинлик киритиш масаласи бўйича ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати