Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент туманида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни в | Prokuratura Departamenti

Тошкент туманида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. фуқаро Х.И.нинг 2 та уй-жойи кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz