Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-05-31 10:15:24 Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишинг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Қ.С.” МЧЖга қарашли дўкон сотувчиси Ж.Р. фуқаро Г.Б.га жами 15 қути “Редукцин лайт” ва “Горячий перец” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб,  фуқаро Ж.Р.дан умумий қиймати 15,3 млн сўмлик жами 818 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “J.O’.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Н.О. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 50 дона “TEBANTIN” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини Қ.А.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
@Department_uz
5.3K views07:15
Ochish/sharhlash
2024-05-27 16:01:14 Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Б. жами 3 400 АҚШ долларини фуқаро Н.С.га 43,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Х. фуқаро Т.И.дан 3 300 АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотиб олишга келишиб, 25,9 млн сўмни берган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4 220 АҚШ доллари ва 25,9 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган П.Ж. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 39,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.6K views13:01
Ochish/sharhlash
2024-05-27 09:40:58 Қалбаки алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "D.I."МЧЖ савдо дўконида 3 турдаги 2158 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жондор туманидаги ЯТТ Ж.Қ. савдо дўконида 17 турдаги 241 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 124 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекснинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.5K views06:40
Ochish/sharhlash
2024-05-27 09:40:58
5.1K views06:40
Ochish/sharhlash
2024-05-25 15:35:33
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

@Department_uz
6.2K views12:35
Ochish/sharhlash
2024-05-25 12:07:28
Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида сертификат олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Ш.Ш. фуқаро М.Ж.га танишлари орқали “Миллий тил сертификати”ни олиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.О. фуқаро А.Б.ни танишлари ёрдамида “TOEFL iBT” номли "С1 " сертификатини олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
11.2K views09:07
Ochish/sharhlash
2024-05-25 10:17:45
Булунғур ва Пайариқ туманида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.M.” хусусий корхонаси раҳбари З.А. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ун ва қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ch.F.” МЧЖ раҳбари Ғ.М. тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
6.0K views07:17
Ochish/sharhlash
2024-05-25 09:03:56
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

@Department_uz
5.6K views06:03
Ochish/sharhlash
2024-05-24 16:26:41
Кредит қарздорлигини сўндириш учун келиб тушган маблағни ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банки Наманган минтақавий маркази ходимлари К.Д., Ў.М., М.Д. ва Н.А. “Z.s.” МЧЖга ажратилган кредитнинг муддати ўтган қарздорлигини сўндириш учун кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган транспорт воситаларини сотишдан тушган 142 млн сўмни кредит тўловига йўналтирмасдан, банк ходими А.А.нинг номига нақд пул кўринишида чиқим қилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
6.6K views13:26
Ochish/sharhlash
2024-05-24 14:38:39
Термиз шаҳрида тадбиркорнинг 608,6 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган дорихона мудири аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Х. “Ш.” хусусий корхонасига қарашли дорихона мудири вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигидаги дори воситаларини сотувидан тушган 608,6 млн сўмни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
6.5K views11:38
Ochish/sharhlash