Get Mystery Box with random crypto!

Олтинкўл тумани ва Андижон шаҳрида имтиёзли кредит маблағларин | Prokuratura Departamenti

Олтинкўл тумани ва Андижон шаҳрида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.p.” МЧЖ раҳбари М.П. ва фуқаро И.Р. АТБ “Микрокредитбанк”нинг Олтинкўл банк хизматлари маркази масъул шахслари билан тил бириктириб, қуёнчиликни ташкил қилиш мақсадида ажратилган 300 млн сўм имтиёзли кредитни гўёки қуён, қуён қафаслари ҳамда ем сотиб олиш учун М.П.нинг раҳбарлигидаги бошқа бир МЧЖ “M.s.”га ўтказиб, сохта маълумотлар асосида кредит маблағини корпоратив карта орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.a.” МЧЖ раҳбари Н.Х. ва бошқалар 20 нафар фуқарога лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхона қуриб бериш учун таъминотчи корхона сифатида банк муассасасидан ажратилган 100,2 млн сўм кредитни фуқароларнинг ишончига кириб, иссиқхона қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz