Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 105

2022-05-13 08:00:47
Хоразм вилоятида фуқарони фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётган аёл аэропортда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тупроққалъа тумани бўлимлари томонидан фуқаро Г.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Л. бошқа бир фуқаро Г.ни Туркия давлатига фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётган пайтида Урганч халқаро аэропортида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

@Department_uz
3.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-05-12 15:02:49
Китоб туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси учун ажратилган кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.5.” фермер хўжалиги раҳбари Р.М. 11.12.2020 йилда ҳудуддаги тижорат банки филиалидан қишки мавсумга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш учун 1 йил муддатга 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, гўёки кредит эвазига 14 нафар фуқародан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олганлиги тўғрисида сохта шартномаларни расмийлаштириб, амалда қишки мавсумга захирани яратмасдан жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.3K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-05-12 13:48:43
Зафаробод туманида МЧЖга ажратилган ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “G.b.” МЧЖнинг ёлланма ишчиси С.Қ. МЧЖга Зафаробод тумани ҳудудидан ажратилган 40 гектар сувли ер майдонини фуқаро А.га фирибгарлик йўли билан ҳар бир гектарини 5 млн сўмдан жами 200 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 160 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.8K views10:48
Ochish/sharhlash
2022-05-12 10:03:15 Бухоро вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилган собиқ банк ходимлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Микрокредитбанк” Бухоро минтақавий филиалининг Когон банк хизматлари маркази собиқ мутахассиси М.К. отаси М.К. номига ташкил этилган “K.H.” МЧЖга маиший техника сотиб олиш учун 245 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, амалда кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганлиги ҳамда марказ номидан нотариал идорага сохта хат тақдим қилиб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 391,1 млн сўмлик “YUCHANG” русумли тиркамани тақиқдан чиқариб юборганлиги аниқланган.

Шу каби, Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Микрокредитбанк” Бухоро вилоят минтақавий филиалининг собиқ мутахассиси Б.Р. 2021 йилда 5 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз жами 156,5 млн сўм микроқарз ва имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги, шунингдек ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида фуқаролар А.Д. ва У.Р.ларнинг кредит йиғма жилдларини қасддан йўқотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167 моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш) ва 227-моддаси (автомототранспорт воситаларини яшириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.2K views07:03
Ochish/sharhlash
2022-05-12 10:03:13
3.7K views07:03
Ochish/sharhlash
2022-05-12 08:08:39
Хоразм вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармасида спорт анжомлари қиммат нархларда харид қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармасининг моддий жавобгар шахслари томонидан 7 та хўжалик юритувчи субъектлардан 29 турдаги спорт анжомлари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда ҳақиқий баҳосидан 475 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олинганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.2K views05:08
Ochish/sharhlash
2022-05-11 17:36:23
Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситасини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.С. ва Н.М.лар ўзаро тил бириктириб, 56 дона “Регапен” ва 15 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.6K views14:36
Ochish/sharhlash
2022-05-11 15:41:50
Йиғилиш кун тартибидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масаласи ҳам ўрин олди.

Жорий йилнинг март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлди. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлди.

Бунга сел ва кўчки хавфи юқори ҳудудларда йиллар давомида бетартиб пала-партиш суғорилгани ҳам сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- тоғ дарёлари ва сойлари, сел йўллари жойлашган ҳудудларда туну-кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва қутқарув отрядларини кўпайтириш;

- дарё қирғоқлари, сув омборлари, селга қарши иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолатини ўрганиб, уларни мустаҳкамлаш;

- хавфли ҳудудларда яшаётган хонадонларни хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш чораларини кўриш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
3.7K views12:41
Ochish/sharhlash
2022-05-11 15:32:46
Йиғилишда ун ва ун маҳсулотларининг бозорда тақчиллигига йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлашга вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар бўлиши таъкидланли.

Мутасаддиларга 1 августга қадар 20 та дон корхонасидаги давлат улушини савдога чиқариш, бир ой муддатда дон корхоналари қошида ташкил этилган нон цехлари ва савдо дўконларини хатловдан ўтказиб, савдога чиқариш топширилди.

“Вилоят ҳокимлари ва прокурорлари яхшилаб эшитиб олсин. Ўзгаришларни баҳона қилиб, жойларда ун ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтириб юбориш, нарх-навони асоссиз ўсишига йўл қўйишга “саботаж” деб, сиёсий баҳо берилади.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ва прокурорлари дон корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолишга “боши билан” жавоб беради”, деди Президент.

Бу борада вилоят ҳокимлари, ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарларига ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, янги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қандай чоралар кўрилиши ва режалари бўйича тушунтириш бериш вазифаси қўйилди.
3.1K views12:32
Ochish/sharhlash
2022-05-11 15:30:10
“Ўздонмаҳсулот” ўзи ҳам, 43 та корхонаси ҳам янги бозор шароитларида ишлашга ўрганиши шартлиги таъкидланди.

Бундан буён, “Ўздонмаҳсулот” корхоналари ҳам, хусусий корхоналар ҳам ун ишлаб чиқаришга буғдойни биржа орқали бозор нархида сотиб олиши белгиланди.

Уларга ғалла сотиб олишга айланма маблағ учун 800 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилади.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлари замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириши зарурлиги қайд этилди.

Кластер томонидан ғалла экиш учун янги ер майдонларини ўзлаштириш бўйича Бухоро тажрибасини барча ҳудудларда жорий қилиб, ғалла майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

Вилоят ҳокимлари олдига чекка ва олис қишлоқларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш топширилди.
2.7K views12:30
Ochish/sharhlash