Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 103

2022-05-17 13:28:32
3.6K views10:28
Ochish/sharhlash
2022-05-17 09:31:41 Хоразм вилоятида давлат захирасидаги ва томорқа ер майдонларининг сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ў.М. фуқаро Ж.га Хонқа тумани, “Олажа” қишлоғидаги давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун ҳар бир сотихини 25 млн сўмдан сотишга келишиб, қурилиш ишлари бошлаганидан кейин унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 8 700 АҚШ доллари ва 3 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро С.А. фуқаро Н.га Хонқа туманидаги 15 сотих томорқа ер майдонининг ҳар бир сотихини 15 млн сўмдан турар жой қуриш учун сотишга келишиб, қурилиш ишларини бошлаганидан кейин ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 7 900 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.М. бошқа бир фуқаро А.ниг ишончига кириб, “Ёшлик” маҳалласидаги давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, қурилиш ишлари тугалланганидан кейин унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 4 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.9K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-05-17 09:31:39
4.1K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-05-17 08:38:32
Қўнғирот туманида фуқарони ишга киритиб қўймоқчи бўлган аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори ёрдамчиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўнғирот тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази меҳнат инспектори ёрдамчиси М.К. фуқаро Ж.ни 3 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида “Ўзбекистонтемирйўллари” АЖга қарашли корхоналарнинг бирига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.0K views05:38
Ochish/sharhlash
2022-05-17 07:26:38
Интернет тармоқларида “Каустик-сода” ва шакар маҳсулотларини сотиш ҳақида эълон берган сохта тадбиркор аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.M.” МЧЖ таъсисчиси М.А. интернет тармоқлари орқали МЧЖда мавжуд бўлмаган “Каустик-сода” ва шакар маҳсулотларини сотиш ҳақида эълонларни тарқатиб, шу орқали тадбиркорларнинг ишончига кириб, товарларни етказиб бериш тўғрисида 2 та МЧЖ билан шартномалар тузиб, уларнинг жами 168,8 млн сўм маблағини ҳисоб-рақамига ўтказишга эришиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.4K views04:26
Ochish/sharhlash
2022-05-16 16:23:23
Қарши шаҳрида тадбиркорнинг 5 000 АҚШ долларини қўлга киритган ширкат раҳбари ва унинг назоратчиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВнинг вилоят бошқармалари билан ўтказилган тезкор тадбирда, “П.К.” МЧЖ ширкати раҳбари Ж.Р. ширкат ҳудудидаги 11 та кўп қаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш ҳуқуқини “Я.О.” МЧЖга ўтказиб беришни 5 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 4 500 АҚШ долларини назоратчиси М.А. орқали олиб, М.А. ушбу 4 500 АҚШ долларларини ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланувчи И.Р.дан 50,1 млн сўмга айирбошлаб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.5K views13:23
Ochish/sharhlash
2022-05-16 14:30:18 Узун, Денов ва Қибрай туманларида кредит маблағи эвазига харид қилинган жиҳоз ва ускуналарни сотиб юборилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” оилавий корхонаси ва “CH.S.” МЧЖ норасмий раҳбарлари Ё.Э. ва О.Т.лар ўзаро тил бириктириб, автосервис хизмати ва мебель ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун банк филиалидан жами 450 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, талон-торож қилганликлари, шунингдек банк филиали масъул шахслари аслида олиб келинмаган жиҳозларни олиб келинганлиги ҳақида дастлабки мониторинг далолатномаларни тузганлиги оқибатида, кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмасдан банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг 30 млн сўми ундирилиши таъминланган.

Шу каби, Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” хусусий корхонаси раҳбари А.Т. “Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш” учун ҳудудий банк филиалидан ажратилган 300 млн сўм имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб юбориб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.G.” МЧЖни норасмий бошқариб келган Ш.Ж. АТБ “Микрокредитбанк” Тошкент вилояти филиали кредит бўлими бошлиғи Ў.М. билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖ раҳбари Ш.нинг хабардорлигисиз қалбаки ҳужжатлар асосида ушбу банк филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун 1 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини талон-торож қилиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.8K views11:30
Ochish/sharhlash
2022-05-16 14:30:13
3.5K views11:30
Ochish/sharhlash
2022-05-16 13:00:32
Боғот туманида валюта маблағларининг ноқонуний айирбошлаш ҳолатининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.С. ва М.Ж.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ф.Ж.га ҳар бир АҚШ долларини 11 230 сўмдан сотишга келишиб, жами 6 800 АҚШ долларини 76,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 7 000 АҚШ доллари, 13,5 минг россия рубли ва 1,6 млн сўм ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.1K viewsedited  10:00
Ochish/sharhlash
2022-05-16 10:24:13
Марғилон шаҳрида фуқарони хориж давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Х. бошқа бир фуқаро И.ни 2019-2021 йиллар давомида алдаб, ишончига кириб, уни Жанубий Корея давлати ёки Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатиш эвазига 12 700 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида М.Х. томонидан ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 500 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K views07:24
Ochish/sharhlash