Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 104

2022-05-16 07:51:39
Беруний туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган авто ўргатувчи уста ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Б.А.” МЧЖ ўргатувчи устаси Н.Н. фуқаро З.Н.га ва унинг 3 нафар танишларига авто ўқув жараёнларига умуман қатнаштирмасдан, имтиҳонлардан танишлари орқали ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 16 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.0K views04:51
Ochish/sharhlash
2022-05-16 07:44:52 Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали прокуратура органлари тизимидаги янгиликлар ва хабарларни кузатиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, прокуратура, департамент ва бюрога мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун уларда Ишонч телефонлари ташкил қилинган.


Қуйидаги рўйхат билан танишишингиз мумкин:
3.6K views04:44
Ochish/sharhlash
2022-05-16 07:26:07
Қўқон шаҳарда кучли таъсир қилувчи дори воситасининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.А. харидор А.га 80 дона “Тропикамид” ва 602 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 18,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида жами 80 дона “Тропикамид” ва 826 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.4K views04:26
Ochish/sharhlash
2022-05-14 10:01:54
Гулистон шаҳрида фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Давлат кадастрлар палатасининг Гулистон шаҳар филиали кадастр муҳандиси О.И. фуқаро С.нинг Гулистон шаҳар, “Баҳор” маҳалласидаги уйининг кадастр ҳужжатларини шакллантириб, отасининг номига расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.9K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-05-14 09:13:52
Жиззах шаҳарда фуқаронинг ишончига кириш орқали унинг номига кредит олган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда АТ “Халқ банки” Жиззах вилояти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.С. бошқа бир фуқаро Т.нинг ишончига кириб, унинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиб, банк филиалидан 150 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағи эвазига маиший техника ва жиҳозлар сотиб олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
1.5K views06:13
Ochish/sharhlash
2022-05-13 16:09:46
Янгийўл туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.И. ва бошқалар дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 630 қути “Remdesivir for injection”, “Земен”, “Цефасон” ва “Sulmerop” номли тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини фуқаро Ф.га 219,9 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пул ҳисобидан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
2.3K views13:09
Ochish/sharhlash
2022-05-13 13:55:24 Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги натижасида, банк маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда

Хусусан, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Шўрчи филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.Ж.” МЧЖ раҳбари Б.Э. гаров таъминоти сифатида қўйилган бино-иншоотларни сохта ҳужжатлар орқали ҳақиқий нархидан 186 млн сўмга сунъий равишда оширган ҳолда баҳолатиб, нон ишлаб чиқариш цехи ва савдо дўкони қуриш учун 2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “P.” МЧЖ раҳбари А.Т. АТБ “Микрокредитбанк”нинг Оққўрғон филиалидан макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун 750 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини “A-K.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, “П.К.” хусусий корхонаси раҳбари К.П. “Туронбанк” АТБ Термиз филиалидан замонавий иссиқхона қуриш орқали лимончилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 400 млн сўм кредит маблағини ўзи норасмий равишда раҳбарлик қилиб келган “К.Б.” МЧЖга сохта шартнома асосида ўтказиб, иссиқхона ташкил этмасдан, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, “Н.Я.” МЧЖ раҳбари Д.Қ. “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё филиалидан балиқчилик хўжалигини ривожлантириш мақсадида 300 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
1.9K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-05-13 13:55:20
1.9K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-05-13 11:05:07
Ромитан туманида табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан "Ҳудудгаз Бухоро" Газ таъминот филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, Ромитан туманидаги “K.S.” МЧЖ моддий жавобгар шахслари МЧЖга қарашли иссиқхонани юқори босимли табиий газ коллекторига ноқонуний улашиб, назорат тамғаларисиз электрон газ ҳисоблагич орқали табиий газдан фойдаланганликлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 437,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
1.0K views08:05
Ochish/sharhlash
2022-05-13 09:17:23
Бекобод туманида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқародан пора талаб қилган бош мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими ва ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бекобод тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси И.Э. фуқаро Н.га “Ачамайли” МФЙ ҳудудидаги дарё ўзанида жойлашган карьерда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб, фуқаро Ғ.Х. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
2.8K views06:17
Ochish/sharhlash