Get Mystery Box with random crypto!

'Болалар елкаси елкасига тегиб ухлаган. Майдон кичкина' Олий | davletovuz

"Болалар елкаси елкасига тегиб ухлаган. Майдон кичкина"

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Юнусобод туманида вафот этган 5 нафар талаба ва қурилишда вафот этган бир нафар талаба, бу нохуш ҳолат сабаблари ҳақида маълумот берди.

Унинг қайд этишича, тергов-суриштирув жараёнлари ҳали тугамади. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб, марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам берди, барча жамоаси билан ёнида бўлди. Нохуш ҳолатга ректорлар бефарқ эмас, қатъий назоратга олинган.