Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.98K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 697

2021-12-24 17:57:01
#бурчакдагилавҳа

Белгия ядровий реакторлардан воз кечмоқчи

Белгия ҳукумати 2025 йилда мамлакатдаги еттита ядровий реакторни ёпиш ниятида эканлигини тасдиқлади. Бироқ, расмийлар келажакдакичик модулли реакторлардан (СМР) фойдаланиш имкониятини истисно қилмайди. Маълум қилинишича, ҳукумат коалицияси ўз ҳамкорлари билан “кичик модулли реакторларни ривожлантиришга 100 миллион евро миқдорида сармоя киритишни” назарда тутувчи келишув тузган.

@burchakostida
14.6K views14:57
Ochish/sharhlash
2021-12-24 17:22:01 Греция яқинида мигрантлар қайиғи ҳалокатга учради

Греция соҳилларида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди. Греция расмийлари воқеадан кейин 90 кишининг қутқарилганини эълон қилди.

Муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ Антикитира ороли шимолида номаълум сабабга кўра чўкиб кетган.

Ҳалокатдан сўнг, Греция қирғоқ хавфсизлик гуруҳлари қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Экипажлар 90 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, чўкиб кетган қайиқдаги 7 кишининг жонсиз танаси ҳам топилган.

Пайшанба куни содир бўлган воқеа бу ҳафта Эгей денгизидаги иккинчи муҳожир фалокати сифатида қайд этилди.

Аввалроқ сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси 50 га яқин муҳожир бўлган қайиқ Фолегандрос ороли яқинида чўкиб кетган эди.

Расмийлар воқеадан сўнг кўплаб муҳожирларнинг ғойиб бўлишидан қўрқишганини маълум қилди.

@burchakostida
14.2K viewsedited  14:22
Ochish/sharhlash
2021-12-24 16:54:01 Лукашенко 29 декабрь куни Путин билан учрашади

28 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Арманистон бош вазири, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади.

@burchakostida
14.5K viewsedited  13:54
Ochish/sharhlash
2021-12-24 16:24:01 Макрон ва Драги Европа Иттифоқига кириб келадиган сармояни кўпайтириш учун молиявий қоидаларни ислоҳ қилишга чақирмоқда

Италия бош вазири Марио Драги ва Франция президенти Эммануэл Макрон сармоя харажатларини ошириш мақсадида Европа Иттифоқининг молиявий қоидаларини ислоҳ қилишга чақирди.

Икки давлат етакчилари буни амалга оширишда давлат қарзини камайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Драги ва Макрон Financial Times янгиликлар сайтида биргаликда ёзган мақолаларида: "Қоидалар пандемияга қарши курашишимиз йўлида тўсқинлик қилмаганидек, барча керакли инвестицияларни қилишимизга ҳам тўсқинлик қилмаслиги керак", — деб ёзилган.

@burchakostida
14.6K views13:24
Ochish/sharhlash
2021-12-24 16:05:10 Ўзбекистонда "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилотининг ячейкасини ташкил этишда гумон қилиниб, 12 киши ҳибсга олинди.

Тинтув чоғида экстремистик мазмундаги материаллар топилган.

Қўлга олинганларнинг кўпчилиги илгари ушбу террор ташкилотида иштирок этганликда айбланиб судланган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

@burchakostida
14.3K views13:05
Ochish/sharhlash
2021-12-24 15:35:09
#бурчакстат

Дунёнинг энг йирик товар ёки хизматлар экспортчилари қайси давлатлар эканини биласизми?

World Trade Organization статистик маълумотлари қайси давлатлар дунёдаги энг йирик товар ва хизматлар экспортчиси эканлигини кўрсатади. 2019 йилда АҚШ хизматлар экспорти бўйича рўйхатда биринчи ўринда қолди, аммо маҳсулотлар экспорти бўйича Хитой барқарор равишда етакчилик қилмоқда.

Биринчи инфографикамизда Хитой, Америка Қўшма Штатлари ва Германия каби асосий даъвогарлар юқори ўринларни эгаллайди, кичик ҳажмига қарамай, Нидерландия ҳам жаҳон товар савдосидаги асосий ўйинчилардан бири (2019 йилда 4-ўринда) бўлиб, бу соҳада катта фойда келтиради. Мамлакатнинг географик жойлашуви уни Европанинг асосий бозорларига, "Европага кириш эшиги" қилади.

Хизмат экспорти ҳақида гап кетганда, 2019 йилда АҚШ, Буюк Британия ва Германияни етакчи дея оламиз.

@burchakostida
14.8K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2021-12-24 14:56:01 Путин ташаббуси билан 28 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви бўлиб ўтади — Kремль.

@burchakostida
14.8K views11:56
Ochish/sharhlash
2021-12-24 14:29:01 Google тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун 7 миллиард рубл жаримага тортилди

Бу Россияда ИТ-компаниялар учун "айланма" жарималари бўйича биринчи суд қароридир. Ушбу жарималар компаниянинг даромадига боғлиқ.

Такрорий қоидабузарлик тўғрисидаги далолатнома октябрь ойида Роскомнадзор томонидан тузилган. Компания Россияда тақиқланган маълумотларни иккинчи марта ўчиришдан бош тортган.

Қонун бўйича жариманинг максимал миқдори компания тушумининг 10 фоизини ташкил этади. Бу эса тахминан 22 миллиард рубл дегани.

@burchakostida
14.9K viewsedited  11:29
Ochish/sharhlash
2021-12-24 13:54:01 Грецияда COVID-19 пандемиясига қарши кураш доирасида эртадан бошлаб уйда ҳам, ташқарида ҳам ниқоблардан фойдаланиш мажбурий қилиб белгиланди.

@burchakostida
15.2K views10:54
Ochish/sharhlash
2021-12-24 13:26:01 Италияда янги йилни нишонлаш тақиқланди

Италияда COVID-19 пандемияси сабабли янги йил байрами бекор қилиниб, очиқ ҳавода ниқоб кийиш мажбурий қилиб белгиланди.

Испания шарқидаги Каталония автоном вилоятида янги йилнинг биринчи кунидан бошлаб соат 01.00 дан 06.00 гача комендантлик соати жорий қилиниб, жамоавий тадбирлар 10 киши билан чекланди.

Италия Соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанза, самарали ҳимояланганлиги аниқланган "Ffp2" моделдаги ниқобнинг жамоат транспорти, театр, кино ва спорт тадбирларида қўлланилиши кераклигини эълон қилди.

Шунингдек, Италияда концертлар 31 январгача бекор қилинди. Тунги клублар ва дискотекалар ҳам кейинги огоҳлантиришгача ёпилган.

Сперанза, италияликларнинг 89 фоизи эмланган бўлса-да, учинчи дозали эмлаш кампаниясини тезлаштириш кераклигини таъкидлади.

Италияда охирги 24 соат ичида пандемия сабабли ҳаётдан кўз юмганлар сони 168 нафарга ортиб, 136 минг 245 нафарга етди.

@burchakostida
15.0K views10:26
Ochish/sharhlash