Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.98K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 696

2021-12-25 10:19:15 Ғарб давлатлари Ливияда қолдирилган сайловларни кечиктирмасдан ўтказишни талаб қилди

АҚШ, Франция, Англия, Германия, Италия Ливияни 24 декабрга белгиланган президентлик ва парламент сайловларини кечиктирмасдан ўтказишга чақирди.

Ғарб давлатлари кечиктирилган сайловлар ўрнига зудлик билан янги сайлов тақвими белгиланишини талаб қилди.

Бешта давлат томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда, "Биз Ливия тегишли расмийларини овоз бериш кунини тезда белгилашга ва президентликка номзодларнинг якуний рўйхатини кечиктирмасдан эълон қилиш орқали Ливия халқининг сайловдаги интилишларини ҳурмат қилишга чақирамиз", — дейилган.

Баёнотда, Ливия мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва миллий бирлигини мустаҳкамлаш учун ўтказиладиган сайловнинг жадаллигини қўлдан бой бермаслик муҳимлиги таъкидланди.

@burchakostida
15.8K viewsedited  07:19
Ochish/sharhlash
2021-12-25 09:12:26 Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар ўз арзларини Россияга эмас, балки Украинага, бу мамлакатдаги ички можарога барҳам бериш учун, йўллаши керак, дейилади Россиянинг Европа Иттифоқидаги доимий ваколатхонаси шарҳида.

@burchakostida
16.1K views06:12
Ochish/sharhlash
2021-12-25 07:40:13
#бурчакдагилавҳа

Коронавирус: Европада янги чекловлар

Францияда 91,608 дан ортиқ янги COVID-19 ҳолатлари қайд этилди, бу пандемия бошланганидан бери кунлик ўсиш бўйича рекорддир. Ҳукумат аҳолини назорат чораларини кучайтиришга тайёрламоқда. Буюк Британияда ҳам кунига 100 000 дан ортиқ янги инфекциялар аниқланмоқда. Икки ҳафта ичида бу кўрсаткич 139% га ошди.

@burchakostida
16.0K views04:40
Ochish/sharhlash
2021-12-25 07:18:01 Украина Бош прокурори "давлатга хиёнат" иши бўйича сўроққа келишдан бош тортаётган мамлакат собиқ президенти Пётр Порошенкони ҳибсга олишни буюрди.

@burchakostida
16.0K views04:18
Ochish/sharhlash
2021-12-25 06:31:18
АҚШдаги хусусий сунъий йўлдош компанияси томонидан тақдим этилган суратлар, Россия Украина чегарасида ҳарбий кучларни қуришда давом этаётганини кўрсатмоқда.

@burchakostida
16.4K views03:31
Ochish/sharhlash
2021-12-25 06:01:59 Япония элчихонаси вакили Токиода ташкиллаштирилган жанубий Курил ороллари ҳақидаги кўргазма муносабати билан норозилик билдириш учун Россия ТИВга чақирилди.

Россия, шунингдек, Япония элчихонаси вакилига декабрь ойида Россия чегараси яқинида ўтказилган япон-америка ҳарбий машғулотларидан хавотирда эканлигини билдирди, деди ТИВ.

@burchakostida
16.3K views03:01
Ochish/sharhlash
2021-12-24 23:07:22 #дайжест

Россиянинг хавфсизлик соҳасидаги таклифларига муносабат билдирилиши, Италиядаги чекловлар, Google'нинг жаримага тортилиши: 22 декабрь кунидаги энг муҳим хабар ва янгиликлар аудиодайжестимизда.

@burchakostida
1.3K views20:07
Ochish/sharhlash
2021-12-24 20:36:01 #бурчакдагитарих

Рождество ва Янги йил байрамлари қаердан келган, иккисининг фарқи нимада?

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида насронийлар Рождествони 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси нишонлайдилар. Янги йил ва Рождество байрами ўртасидаги фарқ ҳар йили кўплаб тортишувларга сабаб бўлади.

Григориан тақвимининг бошланиши бўлган Янги йил ва Рождество байрамларининг саналари яқин бўлгани туфайли кўпинча чалкаштириб юборилади.

Хўш, Янги йил ва Рождество ўртасидаги фарқ нимада? Бутун дунёда нишонланадиган бу байрамлар қаердан келган? Рождество ва Янги йил ўртасидаги фарқ ҳақида билишингиз керак бўлган муҳим маълумотларни қуйида ўқишингиз мумкин.

Рождество байрамининг келиб чиқиш тарихи

Рождество ҳар йили 25 декабрда нишонланади. Байрам 24 декабр куни Рождество арафасида бошланади ва баъзи мамлакатларда 26 декабрь оқшомига қадар давом этади. Рождество бу — насронийлар томонидан "Нажоркор Масиҳ" деб ҳисобланадиган Исо ибн Марямнинг туғилган кунини анъанавий нишонлайдиган байрамдир.

Арман черкови каби баъзи Шарқий православлар, Рождествони 6 январда нишонлайди, бу Юлиан тақвимида 25 декабрга тўғри келади.

Рождество байрамининг асоси қадимги даврлардан бери нишонланиб келинган бутпараст ва Рим қишки байрамлари бўлган Юле ҳамда Сатурналия байрамларига бориб тақалади.

Рим империяси даврида насронийлар маҳаллий халқ бу динни осонроқ қабул қилишлари учун бутпараст байрамларни диний байрам сифатида нишонлай бошлаганлар. Аслида эса диний ва тарихий манбаларда Исо пайғамбарнинг аниқ туғилган санаси маълум эмас.

Бугунги кунда Рождество насроний бўлмаганлар ҳам нишонлайдиган, диний тамойиллардан озод бўлган, совғалар алмашиш сифатида нишонланадиган универсал байрамга айланди. Ушбу ўзгаришнинг энг асосий сабабларидан бири "Қорбобо" шахсидир.

Қорбобонинг келиб чиқиш тарихи

"Қорбобо" 24 декабрга ўтар кечаси уйларга яширинча кириб, болаларга совғалар қолдирадиган афсонавий шахсдир. Бугунги кунда у қизил либосли, оқ соч ва соқолли одам сифатида гавдаланади.

"Қорбобо"нинг йил давомида "ножўя иш қилмаган" болаларга совғалар олиб келиш анъанаси Скандинавия мифологиясидаги Один худосидан келиб чиққан.

Янги йил байрамининг келиб чиқиши

Янги йил байрами одатда янги йилни кутиб олиш учун ўтказилади. Бу анъана милоддан аввалги 46 йилда Рим империясининг муҳим раҳбарларидан бири Юлий Цезар томонидан тадбиқ қилинган.

Янги йилнинг биринчи куни, дунёда энг кўп қўлланиладиган Григориан календарида январь ойининг биринчи куни сифатида белгиланган. Ҳар соҳада янги бошланиш маъносини англатадиган Янги йил, дунёнинг кўплаб мамлакатларида турли анъана ва маросимлар билан бирга нишонланади. Бунинг асосий мақсади эса, келаётган йил тўкинлик ва омад олиб келишига умид қилишдир.

31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси нишонланадиган янги йил ва Рождество бир-биридан тубдан фарқ қилади. Бироқ, икки байрам саналари яқин бўлгани туфайли, Рождество маданияти билан таниш бўлмаган аксарият шарқ мамлакатларида кўпинча бу нарса адаштириб юборилади.

@burchakostida
14.0K views17:36
Ochish/sharhlash
2021-12-24 20:03:13 Эрон йиллик ҳарбий машғулотларда нечта баллистик ракеталарини учирганини эълон қилди

Эрон ахборот агентлиги IRNA, Инқилоб гвардияси мамлакат жанубида давом этаётган ҳарбий машғулотлар чоғида 16 баллистик ракета учиргани ҳақида маълум қилди.

Ghadr, Seyjil, Zalzal, Dezful ва Zolfaghar деб номланган ракеталарнинг оралиқ масофаси 350 ва 2 минг километр эканлиги маълум қилинди.

Эрон аввалроқ ўзининг қисқа ва ўрта масофага учувчи ракеталари Исроил ва АҚШнинг минтақадаги базаларига етиб боришга қодирлиги билан таҳдид қилган эди.

Баёнотда, учирилган барча ракеталарнинг бир вақтнинг ўзида битта нишонни йўқ қилгани билдирилди.

Эрон бош штаб бошлиғи Муҳаммад Багери режалаштирилган ҳарбий машғулотлар Исроилнинг "сўнгги маъносиз таҳдидларига" жавоб бўлишидан огоҳлантирди.

"Бу бир вақтнинг ўзида ҳар қандай душман нишонини уришга қодир бўлган юзлаб ракеталарнинг кичик бир қисми эди", — деб изоҳлади Багҳери.

@burchakostida
14.1K views17:03
Ochish/sharhlash
2021-12-24 18:28:02 Google тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун 7 миллиард рубл жаримага тортилди Бу Россияда ИТ-компаниялар учун "айланма" жарималари бўйича биринчи суд қароридир. Ушбу жарималар компаниянинг даромадига боғлиқ. Такрорий қоидабузарлик тўғрисидаги далолатнома…
14.3K views15:28
Ochish/sharhlash