Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ФОЙДАЛИ БОТЛАР (2-тўплам) Бугун телеграмдан чиқмасдан тур | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​ФОЙДАЛИ БОТЛАР
(2-тўплам)

Бугун телеграмдан чиқмасдан туриб кўп масалаларни ҳал этиш мумкинлигини биласизми?

@HUMOcardbot - Humo тизими ишлаб чиққан, картангиздаги қолдиқ маблағлар ўзгариши ҳақида ахборотга эга бўлиб борасиз. Барча банк ходимлари бу ботга уланишингизга ёрдам беради.

@iyb_cc_bot - Ипак йўли банки мижозлари ўз кредитлари ҳақида маълумот олишлари ва асосийси, кредитларини уйдан туриб тўлашлари мумкин.

@mibuzbot - республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотларни олиш мумкин.

@hgt_abonent_bot - табиий газ истеъмолчилари ҳисоблагич кўрсаткичларини мустақил тарзда киритиш, газ истеъмоли ҳажми бўйича маълумотни олиш, рўйхатдан ўтиш ва шахсий ҳисоб рақамни доимий текшириш, шунингдек, газ таъминоти учун тўловларни ҳам амалга оширишлари мумкин. Газдан келдик дейишса ишонманг, улар фирибгар бўлиши мумкин.

@UzbWeather_Bot - яшаш манзилингиз бўйича кунлик об-ҳаво маълумотини олишингиз мумкин.

@xbInfo_bot - Халқ банкида юридик шахслар учун ажратиладиган мавжуд кредитлар тўғрисида маълумот беради. Кредит тури жуда кўп.

@uzst_bot - ичимлик сув ва канализация хизматлари учун ушбу бот орқали тўловларни амалга оширишингиз, қарздорликларни аниқлашингиз мумкин.

@consumergovuz_bot - Истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқингиз бузилган ҳолатларда, ушбу ботга хабар юборишингиз мумкин.

@stopnarko_bot - АОКА ва ИИВ Ахборот хизмати ҳамкорликда ишланган, унга наркотик моддалари рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар юборишингиз мумкин.

@tekshiruvinfo_bot -Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган хизмат орқали тадбиркорлар ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни олиш имкониятига эга.

Тўплам @bankirmanbot томонидан тузилди. 1-тўплам шу ерда.

«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг