Get Mystery Box with random crypto!

Бақлажон қандай ўғитланади? Ўтлоқи ва ўтлоқи ботқоқ тупроқлар | Агро хаёт

Бақлажон қандай ўғитланади?

Ўтлоқи ва ўтлоқи ботқоқ тупроқларда гектарига 15-20 тонна гўнг, N-160, P–120, K–80 кг солиш тавсия этилади. Азот карбамид ёки сульфат аммоний, фосфор эса аммофос, калий эса калий хлор кўринишида бериш керак.

Минерал ўғитлар қуйидагича солинади: карбамид – гектарига 330 кг, аммофос – 261 кг, калий хлор - 160 кг. Агар азот сульфат аммоний кўринишда берилса, у ҳолда бу ўғитнинг миқдори гектарига 760 кг.

Ўғитлар қуйидаги муддатларда берилади: Кузги ҳайдовдан олдин: аммофос– гектарига 196 кг, калий хлор – 120 кг.

Биринчи озиқлантиришда – кўчатлар тутиб олгандан сўнг улар тез ўса бошлаган даврда: аммофос – гектарига 64,8 кг, калий хлор – 40 кг, карбамид – 165 кг ёки сульфат аммоний – гектарига 380 кг берилади.

Иккинчи озиқлантиришда
ўсимликнинг ялпи гуллаш ва мева тугишининг бошланиш даврида:
карбамид гектарига – 235 кг ёки сульфат аммоний – 380 кг миқдорида солиниши лозим.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

T.me/agro_hayot‌‌