Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Telegram kanalining logotibi adolat_kuychisi — Девонайи Ҳақгўй
Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 56.56K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 154

2022-02-14 09:27:32 Раҳбар бозорга ўхшайди: бозорда ниманинг савдоси чаққон бўлса, ўша нарса олиб келинади. Агар рахбарнинг олдида ҳақ савдоси чаққон бўлса, унга ҳақ олиб келинади ва ҳузурига ҳақ аҳллари келади. Агар унинг олдида ботилнинг савдоси чаққон бўлса, ҳузурига ботил аҳли йиғилади ва ботил ривожланади.

Абудуллоҳ ибн Зубайр

@adolat_kuychisi
14.8K views06:27
Ochish/sharhlash
2022-02-14 08:20:54
Аллоҳ йўли адоват йўли эмас, муҳаббат йўли...

"Менинг исмим - Хон" фильмидан

@adolat_kuychisi
14.5K views05:20
Ochish/sharhlash
2022-02-14 07:23:43 ​​14 февраль нафақат Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни, бу яна расман халқаро китоб ҳадя қилиш байрами ҳам ҳисобланади. Дуненинг 40дан ортиқ мамлакатида бу кун кенг нишонланади. Шу муносабат билан www.asaxiy.uz интернет-дўконидан фақат бугунга акция, сиз Asaxiy Books лойихаси доирасида чоп этилган китобларни 14 %лик чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Сайтга кириб Asaxiy китобларидан кераклисини танланг, уни керакли манзилга етказишни Asaxiy Uz га қолдиринг. Буюртмалар Ўзбекистоннинг барча вилоят, туман ва ҳатто қишлоқларигача тезкор етказилади.

www.asaxiy.uz - Сизнинг интернет дўконингиз!

Чегирмадаги китоблар каталоги: https://asaxiy.uz/product/knigi/asaxiybooks_kitoblari?language=ru
11.3K views04:23
Ochish/sharhlash
2022-02-13 11:25:49
Чилонзор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари дам олиш кунига қарамасдан мажбурий ишга чақиртирилиб, ҳашар қилдирилгани айтилмоқда. Эратага Меҳнат вазири келар экан.

Муносабат кутамиз.

@adolat_kuychisi
11.8K viewsedited  08:25
Ochish/sharhlash
2022-02-13 10:38:52
Исломни ривожланишдаги тўсиқ деб ҳисоблаган ҳалиги "ақлли" қаерда қолди!?

Биз фақат энг енгил раддиялар келтиряпмиз холос. Майдонга асл уламоларимиз чиқишса, аниқ айта оламанки, чиябўрига ўхшаб тумтарақай қочиб қолишади.

Фикр қилинг!

@adolat_kuychisi
13.4K views07:38
Ochish/sharhlash
2022-02-13 07:42:28 Қутайба иб Муслим ҳақидаги постимиздан кейин кўплаб фикрлар билдирилди. Шулар орасида ўзини тарихчи деб иддао қилган либерал биттасининг фикри роса кулдирди. Нима эмиш, менинг кимлигимни, қаерда ишлашимни ҳам билар экан. Маълумотларни қаердан олганини сўрасангиз, бир жойда эшитиб қолганини айтади. Аслида тарихчи деган эшитгани эмас, аниқ манба ва исботга кўра хулоса қилиши керакмасми!?

Тўғриси, шахсиятимиз ҳақида баъзи нажас тоифалар томонидан бир қанча туҳматлар уюштирилди. Ушбу туҳматлар қадрдон укамизнинг шахсиятига боғлиқлигини инобатга олиб сукут билан жавоб қилдик. Бироқ, душманларимиз ушбу сукутимизни қўрқоқлик деб ҳисоблашди. Ваҳоланки, бизнинг сукутимиз душманлар учун ҳайқириғимиздан кўра хавфли бўлишини инобатга олишмади.

Ўтган давр мобайнида бу каби туҳматларни тарқатаётганлар ҳақида бир қанча маълумотлар тўпладик. Албатта, насиб бўлса, кези келганда уларни халққа ошкор этамиз. Зеро биз душманларимиздан фарқли ўлароқ асоссиз гапларни эмас, инкор қилиб бўлмас фактларни келтирамиз ёки шу пайтгача келтирган фактларимизни бирортаси инкор қила олдими!?

Аслида, бу ерда шахсий масалаларимни келтириш керак ҳам эмас эди. Бироқ, халқ бизнгинг қаршимиздан чиқаётганлар нақадар шарафсиз эканлигини билиши керак, Ҳа, улар шундай ўзи талаб қилаётган қоидаларга тескари ҳаракатланишади. Ўзлари фойдасига ҳеч қандай туҳматлардан қайтишмайди (Аброр домла билан боғлиқ монтаж расмлар сўзимиз исботи).

Уларнинг иддаолари бўйича жамиятдаги камчиликларни танқид қилаётганлари учун ҳукумат томонидан буюртма асосида обрўсизлантирилаётган экан. Ваҳоланки, ўшаларнинг бирортаси биз амалдорларни қилган танқидларимиз атрофига яқин ҳам келиша олишмайди (духи етмайди)! Агар биз ҳукуматга ишлаганимизда эди, бугун ҳукуматни танқид қилган бўлмасдик, аксинча одамларни шукроналик ҳисси билан овутган бўлардик. Бироқ, биз ҳақиқат томондамиз!

Токи юрагимиз уриб турар экан, Аллоҳ насиб этса, хоинларнинг асл башарасини очишда давом этаверамиз!

@adolat_kuychisi
12.9K viewsedited  04:42
Ochish/sharhlash
2022-02-13 05:53:07 Шу кунларда Хуршид Йўлдошев деган биттасининг "Мусулмонларни тиз чўктирган ишонч" номли нохолис ва жамиятда эътиқодий зиддиятлар келтириб чиқариши мумкин бўлган мақоласи тарқатилмоқда. Мазкур мақоланинг савиясизлиги ҳамда кўчирмачилик асосида ёзилганини очиб берадиган биродаримиз Жамшид Муслимовнинг раддиясини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сал туриб, мазкур мақоланинг ижтимоий хавфи ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақидаги ўзимизнинг таҳлилларимизни ҳам эълон қиламиз...

@adolat_kuychisi
27.7K views02:53
Ochish/sharhlash
2022-02-12 22:34:53
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳокимятда тонг саҳардан ўтказилган йиғилиш ҳақида изоҳ берибди.

Бутун дунё иш соатларини қисқатиш ҳаракатида юрган бир пайтда бизнинг феодал раҳбарлар дам олишсиз ишлашни мақуллаб ётибди.

Майли, ишлаш керак. Буни ҳеч ким инкор қилмайди. Бироқ, нимага тартибсиз! Ҳақиқатда, бугунги ҳокимят тизими жанг майдонига ўхшайди. Идорада тартиб йўқ. Энг даҳшатини биласизми, аксарияти нима қилаётганини ўзи билмайди. Тепадан келаётган топшириқлар кўр-кўрона ижро қилинади. Мен буни осмондан олмаяпман. Айнан шу соҳа ичида юрганларнинг ўзи буни таъкидлайди.

Бизга дам олишсиз ишлайдиган амалдорлар керак эмас. Бизга куни бўйи дам олса ҳам, натижа берадиган раҳбарлар керак. Наҳот, шуни тушуна олмаяпсизлар!? Ёки 30 йилдан бери шунақа тартибсиз ишлашнинг халққа бирор нафи тегдими!?

@adolat_kuychisi
4.1K views19:34
Ochish/sharhlash
2022-02-12 10:00:58
Санжар Хўжадан роса қитмир пост...

@adolat_kuychisi
13.9K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-02-12 09:16:10
Аркадағ ҳокимиятни ўғлига топширишга қарор қилибди. Унингча, давлат бошқарувига ёшлар келар экан.

Ёшларни ўйлаш ана бунақа бўлади...

P.S.: Бизнинг амалдорлар икки турга бўлинади. Ёшлар сиёсатини қўллаб-қувватлаб ўз ўрнини фарзандларига бўшатиб берадиганлар ва пенсияга ҳам чиқмай ишлаётган фарзанди йўқлар.

@adolat_kuychisi
13.8K views06:16
Ochish/sharhlash