Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳокимятда тонг саҳардан ўт | Девонайи Ҳақгўй

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳокимятда тонг саҳардан ўтказилган йиғилиш ҳақида изоҳ берибди.

Бутун дунё иш соатларини қисқатиш ҳаракатида юрган бир пайтда бизнинг феодал раҳбарлар дам олишсиз ишлашни мақуллаб ётибди.

Майли, ишлаш керак. Буни ҳеч ким инкор қилмайди. Бироқ, нимага тартибсиз! Ҳақиқатда, бугунги ҳокимят тизими жанг майдонига ўхшайди. Идорада тартиб йўқ. Энг даҳшатини биласизми, аксарияти нима қилаётганини ўзи билмайди. Тепадан келаётган топшириқлар кўр-кўрона ижро қилинади. Мен буни осмондан олмаяпман. Айнан шу соҳа ичида юрганларнинг ўзи буни таъкидлайди.

Бизга дам олишсиз ишлайдиган амалдорлар керак эмас. Бизга куни бўйи дам олса ҳам, натижа берадиган раҳбарлар керак. Наҳот, шуни тушуна олмаяпсизлар!? Ёки 30 йилдан бери шунақа тартибсиз ишлашнинг халққа бирор нафи тегдими!?

@adolat_kuychisi