Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 56.56K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 152

2022-02-18 07:46:15
Фарғона шаҳридаги метан шахобчаларидаги турнақатор навбатлар.

Тўғриси, умри навбатда бекор совурилаётган одамларга ачиниб кетасан.

@adolat_kuychisi
11.9K views04:46
Ochish/sharhlash
2022-02-18 06:41:03
Биродарлар, биз доим ишончли манбалар томонидан ўрганилган ҳақиқатда ёрдам муҳтожларнинг хайрияларини эълон қилиб борамиз. Ҳозир эътиборингизга мана шундай бизнинг ёрдамимизга муҳтож бўлган бир қизалоғимизнинг шифо топиши учун хайриямизни ҳавола этамиз. Зора, қизимиз Одинахон сиз сабаб юриб кетса!

Қўлдан келганча хайрия қилинг. Ҳеч бўлмаса, саҳватпеша инсонларнинг қўлига ушбу хабаримиз етиб боришида ўз ҳиссангизни қўшинг! Ёки, ҳеч бўлмаса, Аллоҳдан шифо тилаб, дуо қилиб қўйинг. Илло, кўпчиликнинг дуоси ижобатдир!

UzCard: 8600120473163536
Humo: 9860030165956217
Онаси Исмоилова Ҳуснигул номида.

Онасининг телефон рақами:
+998932560359

@adolat_kuychisi
14.5K views03:41
Ochish/sharhlash
2022-02-18 03:58:25 Чол неварасидан сўради:
- Кеч бўлганда нима қиляпсан, болам?
- Имтиҳон яқин, тайёрланяпман, бобо.

Невараси чолдан сўради:
- Кеч бўлганда нима қиляпсиз, бобо?
- Имтиҳон яқин, тайёрланяпман, болам.

P.S.: Барчамизга имтиҳонлардан яхши ўтиб олиш насиб этсин!

Жума муборак!

@adolat_kuychisi
1.8K views00:58
Ochish/sharhlash
2022-02-17 16:32:23 Мактабда ўқирдим. Акам уйланди. Бир куни дастурхон бошида янги келин акамга қаттиқроқ гапириб юборди. Акам бир тиржайиб қўйди. Аммо мен тиржаёлмадим.

– Хотин эрига шунақа муомала қиладими? – дедим акамнинг тарафини олиб...
Янги келин дастурхондан туриб кетди. Бироз ўтиб, орқасидан ака чиқиб кетди. Ташқарига қулоқ солсам, келин йиғлаяпти. Гапим ботиб кетибдилар.

Энди акамдан ҳам гап эшитса керак, бекор қилдим-да, деб ўйлаб турсам, янги куёв уйга қайтиб, ҳимоячисини бир шапалоқ туширса денг...

– Сенинг нима ишинг бор, ҳақорат қилса сенга нима? – дейди.

Хўўўп, буни нега эсладим, биласизми? Ўтган ҳафта Адлия вазири диний уламоларимизга "наҳий мункар қилаверма, дўзахнинг эшиги очиқ турсин" деган гапига бир ҳовучгина дин ғамидаги мўминлар, имомлар "бекор айтибсан", деб муносабат билдирганди.

Бу масалага кеча Қўмитанинг, бугун диний идоранинг расмий муносабати чиқибди. Иккала муносабат ҳам янги куёвнинг шапалоғини эслатади. Биз ҳали диний идора Адлияга норозилик нотаси жўнатади, деб юрибмиз.

Майли, биз ҳуқуқий демократик давлатда яшаяпмиз. (Ёмон кўп айтвордикда шу гапни) Бировга дин мажбуран сингдирилмайди.

Ҳар ким ўз эътиқоди билан яшайди. Хоҳласа мусулмон бўлсин, хоҳламаса ароғини ичиб, носини чекиб, кайфини қилиб юраверсин. Шундай экан, мен муслимаман деб, бошига рўмол ўраб юрган қизларга ҳам индаманглар! Бу уларнинг ҳуқуқи! Пайғамбар алайҳиссалом суннатини тирилтиряпман деб, соқол қўйганларга ҳам индаманглар!

Бу уларнинг эътиқоди! Биз ҳуқуқий демократик давлатда яшаяпмиз-ку! Баъзи жойларда "ҳуқуқий демократик" деган жойи тушиб қолмасин...

Алишер Назар

@adolat_kuychisi
11.4K views13:32
Ochish/sharhlash
2022-02-17 09:40:29 Учувчи кимлигини билмай туриб, Самолётда хотиржам учаверасиз.

Капитан кимлигини билмай туриб, кемада хотиржам сузаверасиз.

Наҳотки, ҳамма ишнинг тадбирини Аллоҳнинг Ўзи қилишини билиб туриб, хотиржам яшамасангиз!

Абдул Азим Зиёуддин

@adolat_kuychisi
15.8K views06:40
Ochish/sharhlash
2022-02-16 14:37:14 ОГОҲЛИККА ДАЪВАТ!!!

Эътибор беринг, нимага бугун ўзича ўзини мутаассибликка қарши курашаётган қилиб кўрсатаётганлар четдан туриб, Ўзбекистонни куфр давлати деб, мусулмонни мусулмонга қарши жиҳодга чорлаётган сохта шайхларга келганда миқ этишмаяптию, ўша сохта салафларга қарши чиқаётган аҳли илмларимизни мутаассиблик, жоҳилликда айблашмоқда!? Ёки ўзларидан ҳурфикр ясаб олганларнинг мезонлари бир тарафлама ишлайдими!?

Бунинг жавоби аниқ! Ўзбекистонни куфр давлати деяётганларнинг ҳам, уларга қарши чиқаётган аҳли илмларимизга тош отаётганларнинг ҳам ипи битта қўлда!

Мен фалончи хоин демайман. Мен шунчаки хоинлик белгиларини маълум қиламан. Хулосани эса ҳамма ўзи учун қилади!

@adolat_kuychisi
10.3K viewsedited  11:37
Ochish/sharhlash
2022-02-16 12:18:46 Дин ишлари бўйича қўмита адлия вазирининг ҳимоясига отланиб, анчайин нохолис ва мужмал расмий мурожаат билан чиқибди. Эмишки, баъзи шахслар томонидан Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда экан.

Диний қўмита айнан кимни назарда тутганини билолмадим, бироқ шахсан мен бу каби ҳаракатларнинг гувоҳи бўлмадим. Ёки қайсидир домла чиқволиб, давлат сиёсати ундоқ-бундоқ деганини кимдир эшитдими?!

Энди мурожаатга келадиган бўлсак, унда Адлия вазирлиги мамлакатда диний ташкилотларни рўйхатга олувчи ягона ваколатли давлат органи эканлиги таъкидланган. Бироқ, бу ҳеч кимга дин соҳаси вакилларига эътиқоди бўйича нима мумкин ёки нима мумкин эмаслигини айтишга тақиқ қўйиш ваколатини бермайди.

Адлия вазирининг фикридаги норозиликларга сабаб бўлаётган асосий омил ҳам айнан шу. Зотан, биз ҳеч бир ўзга эътиқод вакилини камситишни мақсад қилмаганмиз. Бунга эътиқодимиз ҳам йўл қўймайди. Бироқ, ҳеч ким эътиқодимиз буюрган ишни диндошларга етказишдан бизни қайтаришга ҳақли эмас. Бундай ҳаракат бевосита Диний қўмита таъкидлаётган ўша виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун-ҳужжатларга тамоман зид.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз керакки, Диний қўмита вазиятни тўла тушуниб етмасдан туриб, бир тамонлама муносабат билдиришдан тийилгани маъқул. Мурожаатида эса умумий жумлаларни эмас, аниқ фактларни келтирса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

@adolat_kuychisi
11.8K viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash
2022-02-16 10:13:57
Ома, Қора Тойирнинг айтганида жон бор. Шунинг учун козёл бўлманг, қўй ҳам...

@adolat_kuychisi
14.7K viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2022-02-16 08:47:42 ​​XV-XVIII асрларда Aнглия ва бошқа кўплаб Европа давлатларида калтак ейдиган махсус болалар бўлган. Улар шаҳзодалар билан бирга тарбияланган ва шаҳзодалар айб иш қилса, улар калтак еган.

P.S.: Охирги пайтларда пора билан қўлга тушаётган ҳоким ўринбосарлари ҳақида эшитсам, нимагадир шу эсимга тушаверади...

@adolat_kuychisi
15.8K views05:47
Ochish/sharhlash
2022-02-15 18:47:24
"Биз худбинлик жамиятида яшамаяпмиз..."

Домламиз адлия вазирини тупикка тиқиб қўйибдилар. Давлетов ўзи учун хулоса қилиб олар деган умиддамиз!

@adolat_kuychisi
28.0K viewsedited  15:47
Ochish/sharhlash