2022-02-18 09:52:13
МАСХАРАБОЗ
Бемор докторга ўз дардини тўкибди:
— Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман? — дея шикоят қилибди.
Доктор беморни текширгандан сўнг, елкасига қўлини қўйиб дераза олдига олиб борибди. Пардани тортиб бармоғи билан кўча бетидаги афишани кўрсатибди. Унда цирк масхарабозининг расми бор экан. Доктор ўша масхарабозга ишора қилиб:
— Азизим, — дебди. — Анави масхарабозни кўряпсизми? Ҳар куни оқшомда ажойиб томошалар кўрсатмоқда. Сизга тавсиям, ўша томошага боринг, барча изтиробларингизни унутасиз, маза қилиб кулиб дам оласиз. Дилингиз яйрайди. Касалликдан ҳам асар қолмайди.
Бемор бошини эгибди ва чуқур бир уҳ тортгандан кейин дебди:
— Докторбей, ўша масхарабоз менман!
Азиз НЕСИН
P.S.: Баъзида атрофимдагилар каналимни ўзимга мақташганда, "шу менман" дегим келадию, индамай қўяқоламан (мақтанишдан Аллоҳ сақласин).
Фикрларимиздан яхшилик топсангиз, Аллоҳнинг фазли икромидан, қусур топсангиз, каминанинг осийлигидан биласиз.
Бизни қўллаб-қувватлаётган барчани Аллоҳ учун севаман! Жума намозида кўришгунча!
@adolat_kuychisi
12.1K views06:52