Get Mystery Box with random crypto!

Zed News

Telegram kanalining logotibi zednewsuz — Zed News Z
Telegram kanalining logotibi zednewsuz — Zed News
Kanal manzili: @zednewsuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.22K
Kanalning ta’rifi

Zed News
Facebook: fb.com/zednewsuz
Instagram: instagram.com/zednewsuz/
YouTube: youtube.com/zednews
TikTok: tiktok.com/@zednews
Ҳамкорлик учун: @zednews_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-01-18 14:50:20 ​​Янги машинани техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин

Янги автомототранспорт воситаси олинганда уни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақдаги ҳужжат лойиҳаси 2021 йилги давлат дастури лойиҳасидан ўрин олган.

Унга кўра, 2021 йил 1 мартгача Ички ишлар ва Молия вазирликлари "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш" бўйича лойиҳа ишлаб чиқиши керак.

Унда машиналарни техник кўрикдан ўтказишда прописка сўралмайди ва техник кўрикдан ўтказиш муддатлари узайтирилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 июнгача ишлаб чиқиладиган ҳужжат лойиҳасида машиналар ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон база яратилади. Машинани бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома “ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, ҳайдовчилик имтиҳонларини видеокузатув қурилмалари ёрдамида интернет орқали кузатиш имкони ҳам яратилиши кутиляпти.

2021 йилги давлат дастури ҳозирча кенг муҳокамага қўйилган. У тасдиқланиши, рад этилиши ёки ўзгариши мумкин.

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot
2.1K views11:50
Ochish/sharhlash
2021-01-18 10:01:53 Валюталар курси

2021 йил 19 январдан валюталар курси:

1 $ - 10 500,81 (+ 27,61)
1 € - 12 682,88 (- 113,28)
1 £ - 14 266,40 (+ 61,60)
1 ₱ - 142,66 (+ 1,37)

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot
1.7K viewsedited  07:01
Ochish/sharhlash
2021-01-15 07:51:22
Тошкентнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари бўлди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов Транспорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Усмонов 2018 йил апрелда пойтахт ҳокимлигидан кетганди. Кейинроқ Автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари, 6 ойдан сўнг эса Юнусобод тумани ҳокими бўлган.

Усмонов ҳақида ҳар хил гаплар чиқиб кетган, масалан, 2018 йилда унга нисбатан жиноий иш очилгани айтилганди. Аммо бу расман тасдиқланмаган ва кейин Юнусободга ҳоким бўлиб кетган.

Жаҳонгир Иброҳимов эса кеча Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot
2.3K views04:51
Ochish/sharhlash
2021-01-14 15:26:31
Ўзбекистонда эркаклар байрами нишонланмоқда

Бугун Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни бўлиб, ҳозирча бошқа муқобили йўқ ва дам олиш куни ҳисобланмайдиган ягона эркаклар байрами сифатида нишонланади.

14 январь куни одатдагидек иш куни, фақат "военкомат"дагилар учун дам олиш куни сифатида белгиланган. Шунинг учун мудофаа бўлимида иши борлар эртани кутишига тўғри келади.

Тарих

1992 йил 14 январда
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар мустақил Ўзбекистон тасарруфига ўтказилган.

1993 йил 29 декабрда эса 14 январь Ватан ҳимоячилари куни сифатида эълон қилинган.

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot
1.4K views12:26
Ochish/sharhlash
2021-01-13 15:24:15 Ичимлик суви бўйича муаммоларни тўғридан-тўғри ҳал қилиш имкони туғилди

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти республика миқёсида ичимлик суви ва канализация хизматларидаги муаммоларни вақтида аниқлаш ва тез бартараф этиш мақсадида @uzsuv_chat телеграм гуруҳини ишга туширган.

Гуруҳ мақсади: жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли билан жонли мулоқотни фаоллаштириш, уларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш.

"Эндиликда Сиз ўз ҳудудингиздаги ичимлик суви ва канализация таъминотида бўлаётган муаммоларни ушбу гуруҳдаги мутахассислар билан боғланиб, бартараф этишингиз мумкин", дейилади ахборотда.

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot
2.1K views12:24
Ochish/sharhlash
2021-01-11 15:52:53
Тошкентда сув нархи 400 сўм бўлди, лекин аҳоли 1400 сўм тўлаши керак. Нега?

Республика бўйича 1 куб метр ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар тасдиқланган.

Унга кўра, ичимлик суви ва канализация хизматларининг янги нархлари ўртача 1,9 фоизга ошган. Инфографикада сув ҳисоблагичлари билан таъминланган истеъмолчилар кўрсатилган.

Тарифлар қуйидагича ҳисобланади (Тошкент шаҳар мисолида):

400 (ичимлик суви) + 100 (устама) + 350 (канализация) + 100 (устама) + 350 (иссиқ сув учун канализация*) + 100 (устама) = жами 1400 сўм.

Бошқа ҳудудларда ҳам ҳисоб-китоб худди шундай амалга оширилади, фақат устама ҳақ вилоятларда 50 сўм этиб белгиланган.

* Изоҳ: ушбу нарх фақат марказлашган иситиш тизимига уланган абонентлар учун қўлланилади.

Кўпчиликни шу савол қийнаб келаётганди, яъни аксарият одамлар тушунмас эди. "Ўзсувтаъминот" АЖнинг тушунтириши айни муддао бўлди.

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot
2.2K views12:52
Ochish/sharhlash
2021-01-11 12:02:33 Валюталар курси

2021 йил 12 январдан валюталар курси:

1 $ - 10 473,20 (+ 23,76)
1 € - 12 796,16 (+ 34,26)
1 £ - 14 204,80 (- 82,72)
1 ₱ - 141,29 (+ 0,84)

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot
1.7K views09:02
Ochish/sharhlash
2021-01-07 10:34:41 Газ ва чироқ муаммосини бизга юборинг, биз уни ҳаммага кўрсатамиз

Ўзбекистон бўйича чироқ ва газ муаммоси айни пайтда энг муҳим бўлиб турибди. Шу мақсадда биз ҳам муаммоларни кўтариб чиқишга қаттиқ киришмоқчимиз.

Ҳаммаси оддий: сиз ўзингиз яшайдиган жойдаги аҳволни (газсизлик ва чироқсизликни) видеога олиб юборасиз, биз уни ҳаммага, ҳатто дунёга кўрсатамиз.

Таслим бўлмайлик, бирор фойдаси тегиб қолар.

Иложи борича кўпроқ одамга тарқатинг, ҳамма билсин.

Видеоларни юбориш учун манзил: @zednews_bot

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot
4.3K views07:34
Ochish/sharhlash