Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда сув нархи 400 сўм бўлди, лекин аҳоли 1400 сўм тўлаши | Zed News

Тошкентда сув нархи 400 сўм бўлди, лекин аҳоли 1400 сўм тўлаши керак. Нега?

Республика бўйича 1 куб метр ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар тасдиқланган.

Унга кўра, ичимлик суви ва канализация хизматларининг янги нархлари ўртача 1,9 фоизга ошган. Инфографикада сув ҳисоблагичлари билан таъминланган истеъмолчилар кўрсатилган.

Тарифлар қуйидагича ҳисобланади (Тошкент шаҳар мисолида):

400 (ичимлик суви) + 100 (устама) + 350 (канализация) + 100 (устама) + 350 (иссиқ сув учун канализация*) + 100 (устама) = жами 1400 сўм.

Бошқа ҳудудларда ҳам ҳисоб-китоб худди шундай амалга оширилади, фақат устама ҳақ вилоятларда 50 сўм этиб белгиланган.

* Изоҳ: ушбу нарх фақат марказлашган иситиш тизимига уланган абонентлар учун қўлланилади.

Кўпчиликни шу савол қийнаб келаётганди, яъни аксарият одамлар тушунмас эди. "Ўзсувтаъминот" АЖнинг тушунтириши айни муддао бўлди.

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot