Get Mystery Box with random crypto!

Zed News

Telegram kanalining logotibi zednewsuz — Zed News Z
Telegram kanalining logotibi zednewsuz — Zed News
Kanal manzili: @zednewsuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.22K
Kanalning ta’rifi

Zed News
Facebook: fb.com/zednewsuz
Instagram: instagram.com/zednewsuz/
YouTube: youtube.com/zednews
TikTok: tiktok.com/@zednews
Ҳамкорлик учун: @zednews_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-15 13:23:15
Президент чиқиндихонасиз янги уйлар қуришни тақиқлади

Президент имзолаган янги фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ва фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

Шунингдек:

2023 йил 1 январгача аҳолини унинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бўйича қарздорлиги ҳақида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими орқали хабардор қилиш тизими жорий этилади.

2022 йил 1 октябргача аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни барча мавжуд тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилади.

2022 йил 1 ноябргача қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими “Электрон ҳукумат” платформаси ва “Хорижга чиқиш паспорти” тизими билан интеграция қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
1.1K views10:23
Ochish/sharhlash
2022-08-11 06:20:18
Rayyona Qutlug' эгаларига жиноий иш очилди

Ислом ниқоби остида одамларни алдаб, пулларини олиб қочган Rayyona Qutlug' фирмасини очган (видеоси бу ерда) Э.Э. (1991 йилда туғилган) ва З.Г.га (1988 йилда туғилган) нисбатан жиноий иш очилган.

Айтилишича, улар шу йил 10 январда фирмани ташкил қилган ва 1 августгача ишлаган. Шу даврда фуқароларга автомашина ва уй-жойларни бошланғич тўловни 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда тўлаб, қолган пулларни 40 иш кунидан 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имконини берувчи шартлар асосида олиб бериши мумкинлигини айтишган.

Мижозларни ишонтириш мақсадида улар билан шартнома тузишган. Бироқ МЧЖ мансабдор шахслари фуқаролар томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланган пулларни, яъни дастлабки олинган маълумотга кўра 2 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштиришган. Ҳозир фирма ёпилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Rayyona Qutlug' фаолиятидан жабр кўрганларни Миробод тумани ИИО ФМБга ёки 102 рақамига мурожаат қилишини сўраган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
994 views03:20
Ochish/sharhlash
2022-08-10 15:56:53 Нарпай ҳокимининг 4 ёрдамчиси ёппасига ҳайфсан олди

Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокимининг 4 ёрдамчиси ёппасига "ҳайфсан" олган:

1. Аллаяров Жамшид Рустамович – “Иймон” МФЙ;
2. Шовқиев Камолиддин Рустамович – “Мустақиллик” МФЙ;
3. Очилов Жамшид Нуралиевич – “Оқтош” МФЙ;
4. Саттаров Анваржон Ахмадович – “Қозиёқли” МФЙ.

Хабарга кўра, улар маҳаллада ўз хизмат вазифаларини бажаришда сусткашликка йўл қўйган ва субсидия асосида маҳалладаги ишсиз ва доимий даромадга эга бўлмаган фуқаролар бандлигини таъминлаш масалаларига юзаки ёндашган.

Шунингдек, фуқаролар билан тизимли ишларни йўлга қўймаган натижасида фуқаролар томонидан турли ҳақли эътирозларнинг ошишига сабабчи бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
799 views12:56
Ochish/sharhlash
2022-08-10 13:33:21 Конституциявий ва Олий суд раислари тасдиқланди

Бугун шошилинч тарзда чақирилган Сенат ялпи мажлисида Олий суд раиси Козим Комилов ишдан олинган ва Конституциявий суд судьяси бўлган.

Унинг ўрнига президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Олий суд раиси этиб сайланган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
762 views10:33
Ochish/sharhlash
2022-08-10 11:29:13
Rayyona Qutlug' фирмаси ёпилди

Кўпчиликни алдаб, пулини олиб қайтармаган Rayyona Qutlug' фирмаси Миробод ТИИБ томонидан ёпилган (суратда).

Ҳозирча фирма қанча вақтга ёпилгани маълум эмас. Лекин айбдорларни қидириш ишлари бошлаб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фирма ислом динини ниқоб қилиб, арзон кредитлар ажратишни ваъда бериб, одамларнинг пулини олган ва сўнг раҳбарлари қочиб кетган эди (видеоси бу ерда).

Бу воқеа бўйича тафсилотлар ҳақида кеча батафсил ёзгандик.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
687 viewsedited  08:29
Ochish/sharhlash
2022-08-09 18:58:29
Rayyona Qutlug' воқеасининг янги тафсилотлари

Тошкентда одамлар ишончига кириб, уларнинг пулларини "туя" қилган (видеоси бу ерда) Rayyona Qutlug' фирмасининг янги тафсилотлари маълум бўлмоқда.

Ҳозирча тегишли органлар расмий маълумот бермаган бўлса-да, манбаларимиз орқали айрим фактларни аниқлашга улгурдик.

Хусусан, фирмани очган ака-укалар ўз ходимларини ҳам алдаб ишга олгани айтилган. Ўзини ҳаммага Абдуллоҳ деб таништирган Зафар исмли шахс фирмага Эркин Эгамбердиевни директор қилиб тайинлаган.

Айни пайтда Зафар ва унинг акаси Элёр яширинишга улгурган. Зафар четга чиқиб кетган бўлса, Элёр Ўзбекистонда яширинган. У ҳам чиқиб кетишга уринган, аммо МИБдан катта миқдорда қарзи борлиги учун буни эплолмаган.

Ҳозир Зафар халқаро қидирувга берилгани айтилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
772 views15:58
Ochish/sharhlash
2022-08-09 10:00:24 Исломни ниқоб қилган фирибгарлар — Rayyona Qutlug'

Тошкент шаҳрида Ислом динини ниқоб қилиб, одамларнинг ишончига кириб, арзон нархларда машина ва уй олиб беришга ишонтириб юрган Rayyona Qutlug' МЧЖ эгаси пулларни олиб чет элга қочиб кетганди.

Каналимизга тушган мурожаатларга кўра, 200 киши машинага, 20 га яқин одам уйга тўлов қилган, аммо пулларига куйиб қолган. Бугун ушбу МЧЖ офисида юзлаб жабрланувчилар тўпланишган ва пулларини қайтаришни талаб қилишган.

Ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бирор маълумот берганича йўқ. Маълум бўлишича, МЧЖ собиқ директори Эркин Эгамбердиев барча пулларни олиб, Бокуга қочиб кетган. Ўрнига Сарвар Эралиевни директор қилиб қолдирган.

Ушбу кимсалар жаннат эшикларидан бири бўлмиш Райёна номидан ниқоб сифатида фойдаланиб, одамлар ишончига кирган. Улар жуда паст бошланғич тўлов ва фоизларда кредитлар беришни ваъда қилишган. Маълум шахсларга ҳатто машина ва уй ҳам олиб беришган.

Фаолиятида ҳеч қандай рибо йўқлигини таъкидлаган бу фирибгарларга жуда кўпчилик ишонган. Чунки улар ўзбекнинг нозик жойи — диндан ушлаганди. ИИВ ва прокуратурадан расмий хабарлар кутиб қоламиз.

Батафсил видеода:



Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
2.0K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-08-09 07:13:11
Исломни ниқоб қилган фирибгарлар

Тошкент шаҳрида Ислом динини ниқоб қилиб, одамларнинг ишончига кириб, арзон нархларда машина ва уй олиб беришга ишонтириб юрган Rayyona Qutlug' МЧЖ эгаси пулларни олиб чет элга қочиб кетган.

Каналимизга тушган мурожаатларга кўра, 200 киши машинага, 20 га яқин одам уйга тўлов қилган, аммо пулларига куйиб қолгани айтилган. Ҳозир ушбу МЧЖ офисида юзлаб жабрланувчилар тўпланишмоқда.

Биз тез орада батафсил маълумот берамиз.

Яна жабрланганлар бўлса, бизга ёзинг: @zednews_bot

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
1.1K views04:13
Ochish/sharhlash
2022-08-08 15:41:01
Вазир баёноти ҳукумат қарори билан ҳужжатлаштирилади

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун АОКАда ўтган матбуот анжуманида айнан биз кўтариб чиққан масалага ойдинлик киритиб кетган.

Яъни вазирнинг оғзаки баёноти билан мактаб формаси мажбурийлиги вақтинча бекор бўлганди, аммо 2018 йилдаги Вазирлар маҳкамаси қарори билан шу ўқув йилидан форма мажбурий бўлиши керак эди.

Иқтибос

"Ҳукумат қарорини имзолаш узоқ давом этадиган жараён. Мактаб формаси бўйича ўқув йили бошланиб кетмасидан аввалроқ бир фикрга келиш мақсадида ва ўзим ҳам ҳукумат аъзоси сифатида оғзаки баёнот бериб қўйдик. Яқин орада бу қонунийлаштирилади ҳам", деган вазир.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
758 viewsedited  12:41
Ochish/sharhlash
2022-08-03 09:23:20 Вазирнинг оғзаки баёноти Вазирлар маҳкамаси қароридан устунми?

27 июль куни Халқ таълими вазири оғзаки баёнот бериб, мактаб формаси мажбурийлиги ҳозирча бекор бўлганини айтганди. Аммо Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра форма бу йилдан жорий этилиши керак эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 666-сонли қарорига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб формасининг давлат мактабларида тўлиқ жорий этилиши, ўқувчилар мактаб ичида бош кийимсиз юришлари лозимлиги, қизлар юбкаси тиззадан пастга кўпи билан 8-12 сантиметргача (1-6 синфлар учун 8 см; 7-11 синфлар учун 12 см) узайтирилиши мумкинлиги қонунийлаштирилган.

Хўш, бундай вазиятда қайси қоида юридик жиҳатдан устун туради? Албатта, бош вазир имзолаган ҳукумат қарори. Бунинг ягона чораси вазирнинг оғзаки баёнотини ҳам тезроқ қонунийлаштириш керак.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti
1.1K views06:23
Ochish/sharhlash