Get Mystery Box with random crypto!

​​Янги машинани техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши | Zed News

​​Янги машинани техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин

Янги автомототранспорт воситаси олинганда уни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақдаги ҳужжат лойиҳаси 2021 йилги давлат дастури лойиҳасидан ўрин олган.

Унга кўра, 2021 йил 1 мартгача Ички ишлар ва Молия вазирликлари "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш" бўйича лойиҳа ишлаб чиқиши керак.

Унда машиналарни техник кўрикдан ўтказишда прописка сўралмайди ва техник кўрикдан ўтказиш муддатлари узайтирилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 июнгача ишлаб чиқиладиган ҳужжат лойиҳасида машиналар ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон база яратилади. Машинани бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома “ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, ҳайдовчилик имтиҳонларини видеокузатув қурилмалари ёрдамида интернет орқали кузатиш имкони ҳам яратилиши кутиляпти.

2021 йилги давлат дастури ҳозирча кенг муҳокамага қўйилган. У тасдиқланиши, рад этилиши ёки ўзгариши мумкин.

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot