Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари бўлди Тошкент шаҳри | Zed News

Тошкентнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари бўлди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов Транспорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Усмонов 2018 йил апрелда пойтахт ҳокимлигидан кетганди. Кейинроқ Автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари, 6 ойдан сўнг эса Юнусобод тумани ҳокими бўлган.

Усмонов ҳақида ҳар хил гаплар чиқиб кетган, масалан, 2018 йилда унга нисбатан жиноий иш очилгани айтилганди. Аммо бу расман тасдиқланмаган ва кейин Юнусободга ҳоким бўлиб кетган.

Жаҳонгир Иброҳимов эса кеча Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Telegram: @Zed News

Instagram: @Zednewsuz

Facebook: @Zed News

Aloqa boti: @zednews_bot