2021-01-26 12:37:51
Андижонда Президент мактаби қуриш учун зиёлилар жойлашган бино бузилиши мумкин
Андижон вилоятида Президент мактаби қуриш учун
"Андижоннома" таҳририяти жойлашган бино танланиши мумкин. Буни журналистлар вилоятнинг "звезда" ҳокими (бир пайтлар журналистларни ҳақорат ҳам қилган) Шуҳрат Абдураҳмонов бинони кўриб кетгач, билиб қолишгани айтилган.
21 январь куни ҳоким пойтахтдан келган мартабали меҳмон билан таҳририят биноси ва унга туташ иншоотларни кўздан кечирган. Кейинчалик маълум бўлишича, ҳоким ташрифининг сабаби
Андижонда қурилажак Президент мактабига жой қидириш бўлган ва у Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда таҳририят жойлашган бинога тўхталган. Айтилишича, ҳадемай у ерда катта қурилиш ишлари бошланади.
Таҳририят биносидан вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими, "Халқ сўзи" газетаси ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ҳудудий мухбирлари ҳам қўним топган.
Манбанинг ёзишича,
андижонлик зиёлилар бир неча оқибатлардан чўчишмоқда: масалан, 3 ойда реконструкция қилиниши кўзда тутилган Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази қарийб икки йилдан бери тугалланмаган.
Шунингдек, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими ҳам худди шундай турар жойсиз ҳолатда кун кўрмоқда.
Хабарда айтилишича, воқеалар ривожидан хавортирга тушган "Андижоннома" таҳририяти
журналистлари Президентга мурожаат қилишган.
Маълумот учун: таҳририят биноси 1972-1975 йилларда
Шароф Рашидов ташаббуси билан қурилган. Бу таҳририятнинг 50 йиллик юбилейига тўёна бўлганди. Бу йил "Андижоннома" 100 йиллигини нишонлайди.
Telegram: @Zed News
Instagram: @Zednewsuz
Facebook: @Zed News
Aloqa boti: @zednews_bot
1.4K viewsedited 09:37