Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.32K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 159

2022-02-12 10:50:28 Мен энг кўп танқид қиладиган сиёсатчи ва бирор марта душманидек муносабат қилмаган Миллий тикланиш партияси лидери Алишер Қодиров тирбандликни камайтириш учун давлат хизматчилари 8:30 ва олийгоҳларда ўқишни соат 10:00 дан бошлашни таклиф қилмоқда. Фикрингиз қандай?

@Zafarbek_Solijonov
10.0K viewsedited  07:50
Ochish/sharhlash
2022-02-12 05:56:02 Психолог сизга қандай ёрдам бериши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ёки психолог ўзи ким?

1. Психолог - Ақл ўргатувчи, маърузачи эмас.
2. Психолог - Барчага маслаҳат тарқатувчи, билағон эмас .
3. Психолог - Дори билан даволайдиган врач-медик эмас.
4. Психолог - Олдиндан кўрадиган башоратчи ёки фолбин эмас.
5. Психолог - Ҳулқ атворга ташҳис қўйувчи ёки ҳукм чиқарувчи судья эмас.
6. Психолог - Илоҳий йўл-йўриқлар ва шарият нуқтаи назаридан баҳо берувчи имом эмас.
7. Психолог - Сиз учун кимнидир ўзгартирувчи, сизга мослаб берувчи афсунгар эмас.
8. Психолог - Сизни ўрнингизга, муаммоларингизни ҳал қилиб берувчи сеҳргар эмас.
9. Психолог - Сизни, фарзандингизни, ёки ҳодимларигизни тарбиялаб берувчи эксперт эмас.
10. Психолог - Туйғулар, ҳиссиётсиз кимса ёки муаммосиз бир мукаммал инсон эмас.

Психолог ким унда?

Психология йўналишида, олий маълумотга эга бўлган, тажрибали мутаҳассис:
- марказий асаб тизими, хулк-атвор ва ундаги аномалияларни илмий ўрганувчи;
- руҳиятингиздаги ўзгаришлар сабабини аниқлай оладиган эксперт;
- психология соҳасидаги мавжуд муаммолар ва мавзулар ҳақида, илм ўргатувчи устоз;
- сизни ривожланишингизга, ўсишингизга кўмаклашадиган , ваколатли инсон.

Мутахассис психолог:
- тинглай олади, тинчлантираолади;
- сизни тушунишга ҳаракат қилади;
- суҳбатлашади, ҳамдард бўлади;
- илҳомлантириб, рухий далда беради.

Кучли психолог:
- ички кечинмаларингизнинг, ҳиссиётларингизнинг асл илдизини топишга ёрдам бера олади. Асабийлашишми, васвасами;
- ҳавотирли ҳаёллар, суиқасд ҳаёлларими,
тушкунликми, хомҳаёлларми, нимага айнан шу ҳиссиёт содир бўлаётганини аниқлашга, жавоб топишга сизни усталик билан йўналтира олади.

Ўз ишининг устаси:
- қийин вазиятлардан чиқишга ёрдам беради;
- бирга фикрлашга, қарор излашга ёрдамлашади;
- сизга тўғри қарор қабул қилишда кўмаклашади.

Бугунги кунда, катта компания ёки ташкилотлари ҳодимлар ҳулқи, руҳияти, кайфиятини ўзгартириш учун, иш унумдорлиги ва самарасини оширишга учун кўмаклашади. Зиддиятли ҳолатлар, шаҳслараро низолар ёки стресс ҳолатлари юзага келганда, фойдали маслаҳат беради, корпоратив тренинглар ташкил қилади. Ва руҳият, ҳулқ мавзулардаги жуда кўп йўналишларда фаолият кўрсата олади.

Ўз даврида, шахсдаги невротик бузилишлар, руҳият муаммолари ва уларни даволаш услублари ҳақида, боболаримиз - Абу Зайд аль-Балхи, Абу Бакр Ар Розий, Абу Али Иб Сино каби кўпгина табиб устозлар, фойдали асарлар ёзиб қолдириганлар.

Яхши психолог ёки шифокор, ота-боболаримиз каби, ҳамюрт-ҳалол инсонларга, ночор ва мухтожларга холис хизмат килади.

Охир оқибат, ҳар ким ўз ҳаёти учун жавобгардир, ўз танловини ўзи қилади ва ушбу танлов натижалари учун ҳам ўзи жавобгардир. Яратгувчи, бошқа одамлар орқали бизга ёрдам беради, лекин, танлов ўзингиздан биродар.

Психолог Бобоёр Тураев

@Zafarbek_Solijonov
12.0K viewsedited  02:56
Ochish/sharhlash
2022-02-11 17:20:45
Жириновский ортидан Коммунистик партия лидери Зюганов ҳам шифохонага ётқизилибди.

@Zafarbek_Solijonov
8.2K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-02-11 17:17:24 Чиновниклар айланмаси ҳақида

Сув табиатда суюқлик, буғ ва муз-қор шаклларида айланиб юргани сингари ўзбек чиновниклари ҳам бир лавозимдан иккинчисига доимий кўчиб юраверадилар.

Кеча ташриф давомида лавозимидан озод қилинган ўн нафар раҳбар ҳам худди шундай лавозимлардан лавозимларга кўчиб, айланиб юрадиган шахслардир. Ҳокимликдан ишдан олинади, бошқа туманда замҳоким бўлади, яна бир муддат ўтиб яна ҳоким бўлади, яна ишдан олинади, бирор вилоят корхонасига раҳбар бўлади. Кучли канал топса, бирдан вазир ўринбосари ҳам бўлиб кетади. Ва ҳакозо.

Исми ва фамилиясини кўрсатмаган ҳолда кеча ишдан олинган чиновниклардан бирининг лавозимдан лавозимга ўтиш хронологиясини кўрсатмоқчиман (бу хронологияни ҳар бир ўрта чиновникка қўллаш мумкин).

2016 йил. Вилоят Марказий банки раҳбари.
2017 йил. Республика банки раиси.
2018 йил. Вилоят ҳокимининг ўринбосари.
2019 йил. Агентлик директори.
2020 йил Вазир ўринбосари.
2021 йил. Вилоят ташкилоти раҳбари.
2022 йил. Кўп куттирмайди, янги лавозимга ўтказилади.

Тўлиқ бўлмаган 6 йилда олтита лавозим.
6.5K views14:17
Ochish/sharhlash
2022-02-11 16:10:22
Ипотека кредити қайси банкдан олсак бўлади?

Инфинбанк раиси ўринбосари Бахтиёр Жўраев Тенге банк раҳбарияти томонидан иккиламчи бозор учун бериладиган ипотека кредити ҳақидаги челленж видеосига жавоб қайтарибди.

Жавобда Инфинбанк энг фойдали шартлар асосида ипотека кредитлари бериши ҳақида гап боради. Ростан ҳам айни вақтда Инфинбанк 1 млрд 755 млн сўмга, 15 йил муддатгача ва энг асосий йиллик 22,99 фоиз эвазига иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари ажратмоқда.

Агар банк соҳасини тушунсангиз, ёки тушунган инсонларга ҳисоблатиб кўрсангиз ҳам амин бўлишингиз мумкин. Бу иккиламчи бозор учун энг қулай таклифдаги ипотека кредити бўлиб турибди.
9.3K views13:10
Ochish/sharhlash
2022-02-10 14:33:04
Дунёнинг бошқа ери - Буюк Британияда фаоллар пандемия вақтида зиёфат уюштирган Бош вазир Борис Жонсоннинг истеъфосини сўрамоқда. 2020 йилдаги воқеалар учун. Жамоатчилик бу ҳақда яқинда хабар топди. У эса Россияга қарши бирлашайлик деб ётибди. Рейтинг эса тушиб кетган. Ҳа уларда мансабдорларнинг рейтингги ҳам бор.

«Аввало, мен локдаунга бўлган муносабатим ва нотўғри йўл тутганим учун узр сўрайман. Пандемия ҳамма учун оғир синов бўлди ва биз бутун мамлакат бўйлаб одамлардан яқинлари билан учрашмаслик, ўлим ёқасида бўлганлар ҳолидан хабар олмасликни сўрадик. Мен ҳозир одамларнинг ғазабини тушунаман», — дейди Британия бош вазири.

Шунга шунчаликми?)

@Zafarbek_Solijonov
11.8K views11:33
Ochish/sharhlash
2022-02-10 14:13:07 Буниси ундан кучли ва муҳим. Фитратнинг "Ҳинд сайёҳининг қиссаси"да уламолар ҳақида гапирганини ҳам ёзмасам бўлмайди. Бирор муаммони гапиришинг учун ўша тоифадан бўлишинг шартмас. Муаммони кўра билсанг бўлди. Ечимини берсанг профессионалсан ёки ўша соҳадан хабардорсан. Лекин танқид қилишда улар истаганидек чегара қўйма.

"Маълумки, Бухоро қадимдан ўта доно ва зукко фузало аҳлини тарбиялаб, вояга етказган. Ҳар куни бир Абу Али, Форобий ва бошқаларни жаҳонга ҳадя этиб, шу тариқа ўзининг шарафли довруғини дунё халқларининг қулоқларига зирак этиб таққан. Аммо, мана икки юз йилдирки, ўзининг илмий қийматини йўқотди. Мирзожон Шерозийнинг кириб келиши билан,
Бухоро уламолари лафз-сўзлар маънисини тадқиқ этишдек фойдасиз ишга берилиб, адашдилар.

Туркистонликларнинг кўпчилиги бу ерда таҳсил кўрганлиги туфайли, бухороликларга эргашиб жаҳолат ва ғафлат ботқоғига ботдилар. Оқибатда маданият осмонининг порлоқ юлдузи, инсоният китобининг нурли саҳифаси бўлган Туркистонни дўсту душман олдида уятлик бир ҳолга етказдилар, ҳалокатга мубтало этдилар. Бухоро руҳонийларининг энг мўътабар мақомига эга бўлган бир жамоа кишилар бугунги ҳақиқий илмдан мутлақо хабарсиздирлар.

Йигирма йил таҳсил олиб, яна йигирма йил дарс бериб, ундан кейин муфтийлик мансабига эришиб, яна араб китобларини ўқишда қийналадилар, ўзларининг форс тилидаги фиқҳ китобларини афзал билиб, оятларни қандай истасалар шундай шарҳлайдилар, ҳадис тўқиб чиқарадилар.

Масалан, кези келганда шуни ҳам таъкидлаймизки, ўзлари чексиз зулм ва гуноҳларни содир этадилар, бироқ билмагандек ўтирадилар, бечора авом халқни озгина гуноҳ учун«кофир» деб айблаб, тепкилайдилар".

@Zafarbek_Solijonov
11.4K viewsedited  11:13
Ochish/sharhlash
2022-02-10 13:50:47 Жадидчи Фитрат "Ҳинд сайёҳининг қиссаси" асарини ёзганига ҳам бир аср бўлди. Унда ўша даврдаги умароларни яхшигина танқид қилинган. Кўп нарса ўзгармагандек.

"Бу даҳшат тўла тўдалар онгсизлик туфайли бўлса-да, бахтга эришган тўдалар ёрдамида бир-бирларини қувиб, ҳукмронлик отига миниб, бечораю бадбахт халқнинг мол, жон, арз, номус ва шарафини шафқатсизларча поймол этадилар. Бу«иқтидорли» (!) ҳокимларнинг тўдаси ҳеч вақт ҳеч кимнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлмаган икки тоифадан тузилган.

Биринчиси жоҳил ҳокимзодаларки, оталарининг ҳукмронлик даврида фисқ-фужур ва бемаънилик билан маишатга
берилиб, барча инсоний фазилатлардан, ҳатто саводдан ҳам бебаҳра қолганлар. Бошқа тоифа — аттор ва баққоллар бўлиб, ҳар иккала дунёнинг саодатидан имкони борича баҳрамандликни истайдилар ва илму фазл таҳсилини инсоний фазилатлардан деб биладиларки, ҳаммалари бирлашиб, турли йўллар билан ҳокимликликнинг олий мартабасига етганлар.

Бу «азизлар» мактаб кўрмаганлар, ҳукмронлик қонунларини эшитмаганлар, маъмурий идоранинг одоб ва қоидаларини билмайдилар. Миллат қандай юксалади, мамлакат қайси йўл
билан бойийди, давлатнинг хазинаси қандай тўлади каби масалалар хаёлларига ҳам келмайди. «Маълум бир мансабдор ҳокимнинг халқ олдидаги вазифаси нимадан иборат, халқнинг ҳокимга нисбатан ҳуқуқининг даражаси қанчалик» каби фикрларни ҳеч қачон эшитмаганлар.

Бироқ, бирон-бир вилоятнинг ҳокимлигига тайинланишса, ўша ер ҳуқуматини дўзах оловининг бароти ёки босқинчилик манбаи деб биладилар. Натижада улар ўзларига қарашли барча кишилари ва дўстлари билан бало лашкари мисоли у ерга қўниб, бадбахт аҳолидан нафслари истагунча мол-ҳол оладилар ва подшоҳнинг хазинасига ҳам инсофлари етгунча топширадилар. Ҳеч ким улардан бу дарёсимон ғоратгарчилик ва томчисимон топшириш сабабини суриштирмайди.

@Zafarbek_Solijonov
11.4K views10:50
Ochish/sharhlash
2022-02-09 16:37:07 5 минг сўм

Ҳафтада уч кун бассейнда сузаман. Тренерим ҳам бор. Рус миллатига мансуб. Жуда яхши инсон. Кунлик бир марталик суммага келишиб олганмиз.

Сал олдин келишилган суммадан билмай беш минг сўм ортиқ бериб юборибман. Ўзимнинг эсимда йўқ. Орқадан югуриб келиб "Зафарбек, келишганимиздан беш минг сўм кўп бериб юборибсан" дея ортиқча суммани қайтиб берди. Ўзингда қолаверсин дейишимга ҳам қарамади.

Орадан вақт ўтди. Бугун ҳам одатдагидек сузишга бордим. Бу сафар атайин беш минг сўм кам бердим. Санадида, енгил ва самимий эътироз билдирди. Кулдимда, узр айтиб, келишилган пулнинг қолган қисмини ҳам бердим.

Мана шу инсондек бировнинг ҳаққидан қўрқайлик, уялайлик. Бировга ҳаққимизни ҳам тутқазиб қўймайлик, айниқса ойлигимиз ва солиқ сифатида топшираётган пулларимизда.

@Zafarbek_Solijonov
9.5K viewsedited  13:37
Ochish/sharhlash
2022-02-09 14:27:29 Олдин бир томони пахтазор, бир томони буғдойзор эди. Бошқариш осон бўлган. Ҳозир бир томони радикалзор, бир томони либералзор. Бир томони соқолхўр, бир томони юбкахўр. Бир томони миллатзор, бир томони русзор. Бир томони қадимчи, бир томони жадидчи. Яна бошқа томонлар. Кўпайиб кетди.

@Zafarbek_Solijonov
11.8K views11:27
Ochish/sharhlash