Get Mystery Box with random crypto!

Шахмат федерацияси атрофидаги гаплар Охирги вақтлар шахмат фе | Zafarbek Solijonov

Шахмат федерацияси атрофидаги гаплар

Охирги вақтлар шахмат федерацияси атрофида гап-сўз кўпайди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 2 феврал куни шошилинч йиғилиш ўтказди. Унда федерациядан норози ота-оналар, ОАВ вакиллари ва блогерлар ҳам қатнашди. Видеолари, хабари ОАВда чиқишни ҳам бошлади.

Ўша куни Азиз акага ўзим кўтарган муаммо - "Республика шахматчилар мактаби" биноси масаласида савол ташладим. Бош вазир ўринбосари бинодан ким фойдаланаётгани, ижарада бўлса, ижара пули тўлаб борганми, сотилган бўлса, қонуний сотилганми ва бошқа шу каби саволларга жавоб бериш учун текширув гуруҳи тузилишини, унда мен ҳам қатнашиб, асл ҳолатни кўришим мумкинлигини айтди. Ишчи гуруҳда бораман насиб.

Арзон баҳога сотиб юборилган "Малибу воқеаси"га ҳам муносабат сўрадим. Ушбу саволга жавобни видеодан олишингиз мумкин. Яна бошқа саволлар кўтарилди, таклифлар билдирилди. Дарсликлар масаласи бўйича ҳам янги ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга таклиф киритиш белгиланди.

Энг муҳим таклифлардан бири федерациянинг ўтган 5 йил давомидаги молиявий фаолияти бўйича қонуний текширув ташланиши ҳақида бўлди. Менимча, айнан шу таклифни амалга ошириш ҳаммасини бошидан ўзгартириш учун энг яхши имконият бўлади, менимча. Айнан шу таклиф ижросини алоҳида кутиб қоламиз.

@Zafarbek_Solijonov