Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 33.75K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-05-18 14:43:53
Тошкент — show must go on!

@Zafarbek_Solijonov
5.4K views11:43
Ochish/sharhlash
2023-05-18 13:59:53
Ташкентленд хабарига кўра, айни вақтда муҳокама бўлаётган дизайн намуналари аҳолиси 98,7 фоизи сунъий-мусулмон бўлган Марокаш давлатидан (ҳа, ўша футбол бўйича жаҳон чемпионатида жуда яхши ўйнаган жамоа ватани) келган Артси Ифраҳ (MAISONARTC)га қарашли экан. Инстаграмда санъат намуналариниям кўриб чиқдим. Марокашда ушбу дизайнер ишларига тоқат билан қарашаркан. Бир-икки комментларигаям кўз югуртирдим.

Осилган иштонимиз ўзимизникиларга қарашли бўлиб чиқди. Энди нима қилсагикин? Ўзи расмдаги арабча ёзувли кийим афғонларнинг баччабозлик рақсидаги йигитларнинг иштонини эслатганди. Сабр қилиб индамай кутгандим. Аллоҳ сабрлиларни севади. Шошманглар, шошиш шайтондан, биродарлар. Ёки дизайнер баччабозликни онгостимизга киргизмоқчи бўлдимикин?)) Ҳазилда. Муҳокамамизга арзийдиган ишлар ҳали тиқилиб ётибди, чалғимайлик. Кимдир нимадир ўғирлаяпти тепада, ҳидидан сезяпман

@Zafarello
5.2K views10:59
Ochish/sharhlash
2023-05-18 08:50:19
Гулчеҳра опа - ўқитувчи. У ўзи ишлаётган вақтда пуллари ҳам ишлаши керак деб ҳисоблайди ва даромадини Агробанкдаги 23% гача бўлган омонатларда сақлайди. Сиз ҳаракатда бўлсангиз — пулларингиз ҳам Агробанк билан биргаликда ҳаракатда бўлади!

Агробанк томонидан таклиф қилинаётган фойдали шартлардаги омонатларни расмийлаштиринг.

@Zafarbek_Solijonov
7.4K views05:50
Ochish/sharhlash
2023-05-18 07:32:39 Самарқанддаги Ҳалқаро туризм марказида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик анжумани бўлиб ўтмоқда. Тадбирда 73 та аъзо давлатдан 1500 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Унда 2022 йилдаги ҳамкорлик натижалари кўриб чиқилиб, минтақаларга таъсир кўрсатаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликда кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди. 

Анжуман доирасида турли мавзуларда экспертлар иштирокида панел сессиялари ўтказилди. “Янги кўникмалар йўли – Марказий Осиёда инсон капиталини шакллантириш” мавзуидаги панел муҳокамасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳам иштирок этди. Муҳокамалар давомида мамлакатлар аҳолисининг ўсиб бораётган, ёш ва бошқа қатламлари салоҳиятидан қай тарзда самарали фойдаланиш ҳамда мазкур салоҳиятни қандай қилиб барқарор ўсиш катализаторига айлантириш мумкинлиги юзасидан фикр алмашилди. 

Профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш, аҳолини, айниқса, ёшларни замонавий касбларга ўргатиш, бунда хусусий сектор улушини ошириш, бу доирадаги барча жараёнларнинг қонуний асосларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сенат Раиси муҳокамалар жараёнида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. “Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 10 дан ортиқ лойиҳалар доирасида ёшларимизнинг салоҳиятини оширишга, яъни инсон капиталини ривожлантиришга катта кўмак бермоқда. Мамлакатимиз демографик жиҳатдан тез ўсиб бормоқда.

Ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда. Уларнинг барчасини ўқитишимиз ва касбга тайёрлашимиз, шу билан бирга муносиб меҳнат, муносиб иш ҳақи ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлашимиз зарур. Албатта, бу йўналишда ва биз учун стратегик аҳамиятли бўлган бошқа масалаларда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан изчил ва самарали ҳамкорлик қилишимиз ниҳоятда муҳим”. 

ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик анжумани доирасида, шунингдек, халқаро савдо, энергетика хавфсизлиги, қайта тикланадиган энергия манбалари, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиёт учун аҳамияти, ривожланаётган бозорларда рақамлаштириш каби йўналишларда халқаро мутахассис ва экспертлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилди.

@Zafarbek_Solijonov
7.5K viewsedited  04:32
Ochish/sharhlash
2023-05-18 07:22:43 Вашингтон катта сиёсатчилар макони. Шунақа кортежни Вашингтонда ҳам кўрдик. Полиция ходимлари мотоциклларида олдинроқда юриб, кортеж ҳаракатланишига ҳалақит берадиган машиналарни тўхтатиб туради. Кортеж катта тезликда ўтиб кетади. Кейин қолганлар ҳам ҳаракатланиши мумкин бўлади. Хуллас бу каби ҳоллар ривожланган, ривожланаётган давлатларда ҳам учраб туради. Бунақа пайт асабни асраб, қоидага бўйсуниб туриш керак.

@Zafarbek_Solijonov
7.7K views04:22
Ochish/sharhlash
2023-05-18 07:16:45
Тошкентда президент кортежи ҳаракатланишига ҳалақит беришга уринган машина осмонга ўқ отиш билан тўхтатилди.

@Zafarbek_Solijonov
9.2K viewsedited  04:16
Ochish/sharhlash
2023-05-17 18:05:26
Арманистон раҳбари Пашиняннинг ўғлини ўғирлашга уриниш бўлди. Ўғирлаб кетишаётганда қора машинадан сакраб тушиб қолган. Ҳозирча нега ўғирлашга уринишгани номаълум.

@Zafarbek_Solijonov
9.7K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-05-17 16:55:53 Айбни ўзимиздан қидираверайлик.

Кўпчилик одамларни кузатганимда кўпинча айбни бошқаларга тўнкаш учун ҳар хил баҳоналар қидиришади, имкон бўлса, душман бўлиб қолиш, душманлик қилиш ҳақида ўйлашади, лекин мана шундай инсонларнинг бирор бир жойда кўкариб кетганини кўрмаганман.

Ҳали у шохда, ҳали бу шохда, ҳеч бир жойда қўниб топиб ишлаганини ҳам кўрмаганман, бир ҳузур қилиб яшаганини ҳам кўрмаганман. Бундай турдаги инсонларнинг асосий муаммоси шундаки, улар бор вақтларини, эътиборларини ўзларининг хато ва камчиликларини бошқаларга тиркаш билан шуғулланишади.

Бу эса жуда кўп энергияни олиб қўядиган жараён, бунда инсон икки томонлама энергия йўқотади, биринчиси у ўз хатоларини топиб таҳлил қилади, кейин эса ўша хатоларга айбдорларни қидириши керак. Ундан ҳам ташқари энди ўша хатоларда мантиқий қилиб бошқаларни айблаши керак.

Мен кўпинча хатолар устида ишлаганда биринчи айбдор деб ўзимни белгилаб оламан ва барча таҳлилларни ўзим атрофимда қураман, бу менга энергиямни тўғри йўналтиришга ва улардан сабоқ олишга ёрдам беради.

@bektoshkhatamov
8.7K views13:55
Ochish/sharhlash
2023-05-17 14:13:57 Россияда ишлайдиган хотинининг хиёнатига чидолмаган эркак икки ўғлини бўғиб ўлдирди

2023 йил 17 май куни соат 03:00 ларда Тойлоқ туманида яшовчи 39 ёшли эркак Россия Федерациясига ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида видеотасвирларни кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.

Сўнг турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган ўғилларини (2015 ва 2017 й.) қасддан ўлдирган ва туман ИИБга келиб бу ҳақида маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаётбек Шамсутдинов

@Zafarbek_Solijonov
12.0K views11:13
Ochish/sharhlash
2023-05-17 12:15:28 ​​ Cobalt va Lacetti narxlari oshishi haqidagi xabarlar yolg‘on

Ijtimoiy tarmoqlarda 1-iyundan boshlab UzAuto Motors Damas, Labo, Cobalt va Lacetti avtomobillarining yangilangan versiyasini taqdim qilishi, Cobalt va Lacetti narxlari esa $20-23 ming dollardan boshlanishi haqida xabarlar tarqaldi.

UzAuto Motors bu bo‘yicha hech qanday ma’lumot taqdim qilmagan. Ushbu ma’lumotlar hech qanday asosga ega emas va yolg‘onligini ta’kidlab o‘tish kerak.

Turli sahifa egalarini odamlar e’tiborini tortish uchun ular qiziqqan yo‘nalishda biror bir faktga asoslanmagan axborotni tarqatmaslikni so‘rab qolamiz.

Kompaniya va mahsulotlar narxi haqida rasmiy sahifalarimiz orqali bilib olishingiz mumkin.
8.9K views09:15
Ochish/sharhlash