Get Mystery Box with random crypto!

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, Б+ | YURIST MASLAHATI

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, Б+, Б, C+, C, даражали сертификатлар Раш модели асосида ҳисобланишга ўтилгандан кейин кенг жамоатчиликда устама тўланиши масаласида турли саволлар туғилган. Вазирлик ва бошқа мутассадди ташкилотлар ҳолатга ойдинлик критиши лозим.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига асосан Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:
70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража;
65 — 69,9 балл олган талабгорга А даража;
60 — 64,9 балл олган талабгорга B+ даража;

55 — 59,9 балл олган талабгорга B даража;
50 — 54,9 балл олган талабгорга C+ даража;
46 — 49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади.
Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:
А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;
B+, B, C+, C, даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилиши белгиланган.

Баллар шу шаклда ҳисобланганда ўқитувчи томонидан қайси даража олинганда унга устама тўланади?

Эски тартиб бўйича масалан она тили ва адабиёт ўқитувчили камида саксон фоиз тўплаши керак эди. Янги бахолаш тартиб бўйича устамани ҳисоблашда тушунарсиз ҳолат вужудга келган. Мутасаддилар расмий маълумот асосида изоҳ берса, барча учун манфаатли бўларди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati