Get Mystery Box with random crypto!

МАЖБУРИЙ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТАМАНМИ? @Yurist_Xizmati 3209-савол: | Юрист Хизмати | Расмий канал

МАЖБУРИЙ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТАМАНМИ?

@Yurist_Xizmati 3209-савол:

Ассалому алайкум. Мен 2007 йил Низомий номидаги ТДПУ нинг бошлангич таълим ва спорт йуналишини тугатдим. Кейин коллежда ишлаб 2017 йил сентябрь ойида 1 тоифани олдим. Сертификатимни 2018 йил январь ойида олдим. Коллеж епилиб 2020 йил ноябрь ойида маънавиятчи булиб ишга кирдим. 2021 йил сентябрь ойидан 10 соат бошлангичдан дарс олдим. 2022 йил январь июнь ойида атестатцияда иштирок этмокчиман. Саволим Бошлангич таълимдан мутахассисдан 2 тоифа учун, жисмоний тарбия фанидан биринчи тоифадан олий тоифага ариза ездим. Аммо навбатдаги мажбурий атестатциядан утаманми еки навбатдан ташкарими? Шу мактабда дарс бераетганимга 6 ой булябди. Завучимиз навбатдаги мажбурийдан утасиз дедилар. Чунки диплом 2007 йил олинган ва жисмонийдан 2017 йил тоифа олгансиз эскирган вакти уткан деди

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз мажбурий аттестациядан ўтасиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Низомнинг 18-бандиг кўра педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

Бунда педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади.

Юқоридаги қоидаларга кўра сиз дипломдаги мутахассислигингиз бўйича аттестацияда қатнашасиз. Агар икки мутахассислик бўлса, унда ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида аттестацияга қатнашасиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati