Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 123.62K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2024-04-08 12:07:34 Расман: Рамазон ҳайити 10 апрель — Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
23.0K viewsedited  09:07
Ochish/sharhlash
2024-04-08 07:06:43 Директор ходимни "ўрта махсус"сан деб ишдан бўшатиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4473-савол:

Ассалому алайкум. Хурматли Юрист ХИЗМАТИ жамоаси Мактабда ишлаганимга Сал Кам 30 йил бу‌лди, у‌рта махсусман. Пенсияга 6 йил колди. Директорим Олий таълимга у‌кишга кирмасангиз шартномани бекор киламан деяпти,шу ту‌грими? Жавоб учун олдиндан Рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 16.08.2023 йилдаги 247- сонли буйруғига кўра мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим:

Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига - бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар;

Фан ўқитувчиси лавозимига - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар.

Шунингдек, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 15-бандига кўра ўрта махсус маълумотли педагог ходимларга ҳам тарификация асосида дарс бериш мумкин.

Шунга кўра директор сизни ўрта махсус маълумотли эканлигингиз туфайли ишдан бўшата олмайди. Лекин дарс тақсимотида кам дарс тегиши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
26.9K viewsedited  04:06
Ochish/sharhlash
2024-04-08 06:52:53
Қашқадарёдаги мактабда бола тенгдошлари томонидан калтакланди

Натижада боланинг умуртқаси синган. Куни кеча ижтимоий тармоқларда боланинг онаси ўғли соғайиб кетмаганини айтган мурожаат ҳам тарқалди.

Вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат ўрганилиб, мактаб директори ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўқувчилар ўртасидаги жанжални ўрганган ва қонуний тўхтамга келинган.

Юристга савол юбориш

@Yurist_Xizmati
23.6K viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash
2024-04-08 06:47:51 Энди Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин

Президент Тоқаев ўзаро саёҳат шартлари тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қозоғистонликлар ҳам худди шу муддатга Ўзбекистонда вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин.

@Yurist_Xizmati
21.7K viewsedited  03:47
Ochish/sharhlash
2024-04-08 06:44:57 Чет элга ишлашга борувчиларнинг имтиҳон, виза ва йўл чиптаси харажатлари қоплаб берилади

Президент фармонида хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жўнаб кетаётган ёки хорижда вақтинча ишлаётган фуқароларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий, консуллик хизматларини кўрсатиш масалалари кўрсатиб ўтилган.

Хусусан, 2024 йил 1 июндан бошлаб «Хорижда иш» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ва касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 бараваригача; 

«Ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун БҲМнинг 5 бараваригача;

Йўл чиптаси учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
23.0K viewsedited  03:44
Ochish/sharhlash
2024-04-07 10:41:04 Имзони сохталаштирганлик учун қонунчиликда қандай жазо бор?

@Yurist_Xizmati 4472-савол:

Assalomu alaykum meni bir tanishim boxchada ishlaydi boxcha asosiy edi keyin u o‘rindosh qlish maqsadida ariza yozib mudirani o‘rnidan imzo qo‘ygan va adliyadan aylantirgan endi mudira bilib qolib arizangni yoz bo‘lmasam jn kodeksning 288 moddasi bilan iah qo‘zg‘atama va 50 aklat jarima va 5 yilgacha ishlolmiysan va maktabdagi shartomangxam bekor bo‘lib ketadi va o‘sha arizaning asl nusxasini ber dyapti bo‘lmasa sudga beraman dyapti shunga nima qlsa bo‘ladi qanday yo‘l tutsa bo‘ladi arizaning asl nusxasi yuq  shunga yordam bersangiz oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Имзосини сохталаштирган бўлса, унинг бу ҳаракатларига нисбатан Жиноят кодекси 228-моддаси билан жиноят иши очиш мумкинлигини билдиради.

Ушбу моддага кўра сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Бу вазиятда ўзаро келишув билангина масалани ҳал қилиш мумкин. Ёки ҳақиқатда ёзилган ариза нусхасини топиш талаб этилади. Ҳақиқатда бошқа йўли йўқ.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
30.2K viewsedited  07:41
Ochish/sharhlash
2024-04-06 15:44:55 Қайнотани номида машина бор деб боллар пули бекор қилиниши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4471-савол:

Meni nomimdan hech narsa yoʻq. Dadamni nomida 2009 Lasetti moshina bor, tomorqamiz 22 sotiq. Uyda uchta qoramol bor, onam 600000 pensiya oladi, men 300000 oylik olaman xotinim ishlamaydi 1 ta 2 yoshga bitta 1 yoshga toʻlgan bolam bor. Bizga bola nafaqasi chiqadimi onam xujjat olib borsa mahallada oʻz boshimchalik bilan olmayapti ekan

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра оила:
•  2022-йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра оилангизнинг даромади ҳозир ҳар бир оила аъзосига ҳисоблаганда 621 минг сўмдан кам бўлса, унда сиз кам таъминланган деб топилишингиз мумкин.

Бунда ушбу низом 22-бандига кўра оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

Қаранг! Мазкур низомнинг 20-бандига кўра ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.

Шунингдек, мазкур бандга кўра ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси бўлганда ҳам ариза рад қилинади.

Энди қаранг! ушбу нормада оила аъзолари жумласи қўлланилган. Мазкур низом 22-бандига кўра болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар);
•  шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

Бунда низомнинг 22-бандига кўра болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

Шунга кўра сиздаги вазиятда ота-онангиз, сизнинг оила аъзойингиз таркибига кирмайди деб ҳисоблаймиз. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
34.2K viewsedited  12:44
Ochish/sharhlash
2024-04-06 15:18:22 Вилоятлар миқёсида "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ ЖАМОАСИ -2023" номига муносиб бўлган ғолиб мактаб жамоалари аниқланди Тошкент вилояти бўйича: Ангрен шаҳри, 26-сонли умумтаълим мактаби - 4797та овоз; Бўстонлиқ тумани, 20-сонли умумтаълим мактаби - 3260та…
28.5K viewsedited  12:18
Ochish/sharhlash
2024-04-06 12:25:22
15 апрелдан бошлаб педагог кадрлар аттестацияси малака (тест) синовлари бошланади Умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари 2024 йил 15 апрелдан бошлаб аттестациядан ўтказилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан…
23.4K viewsedited  09:25
Ochish/sharhlash
2024-04-06 11:59:09 15 апрелдан бошлаб педагог кадрлар аттестацияси малака (тест) синовлари бошланади

Умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари 2024 йил 15 апрелдан бошлаб аттестациядан ўтказилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мазкур малака тоифа синовлари ўтказилиш вақти белгиланди. Унга кўра:

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 15-16 апрель кунлари (2 кун);
Бошланғич таълим фанидан — 17-22 апрель кунлари (5 кун);
Ўзбек тили (Давлат тили), Она тили ва адабиёт фанларидан — 23-25 апрель кунлари (3 кун);
Математика фанидан — 26-29 апрель кунлари (3 кун);
Физика, Кимё фанларидан — 30 апрель — 1 май кунлари (2 кун);
Биология, География, Иқтисодий билим асослари фанларидан — 2-3 май кунлари (2 кун);
Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун) фанларидан — 4-6 май кунлари (2 кун);
Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанларидан — 7-8 май кунлари (2 кун);
Француз тили, Ҳинд тили, Инглиз тили, Корейс тили, Немис тили, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Хитой тили, Япон тили фанларидан — 10-13 май кунлари (3 кун);
Давлат ва ҳуқуқ асослари, Тарбия, Тарих фанларидан — 14-15 май кунлари (2 кун);
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Жисмоний тарбия фанларидан — 16-17 май кунлари (2 кун);
Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист, Ўқитувчи-дефектолог, Ўқитувчи-логопед, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психологларга — 18 май кунлари (1 кун);
Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан — 20-21 май кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.

Маълумот учун: малака тоифа синовлари ўтказиладиган жой манзиллари қуйида келтирибу ўтилган.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
29.8K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash