Get Mystery Box with random crypto!

Қайнотани номида машина бор деб боллар пули бекор қилиниши тўғ | Юрист Хизмати | Расмий канал

Қайнотани номида машина бор деб боллар пули бекор қилиниши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4471-савол:

Meni nomimdan hech narsa yoʻq. Dadamni nomida 2009 Lasetti moshina bor, tomorqamiz 22 sotiq. Uyda uchta qoramol bor, onam 600000 pensiya oladi, men 300000 oylik olaman xotinim ishlamaydi 1 ta 2 yoshga bitta 1 yoshga toʻlgan bolam bor. Bizga bola nafaqasi chiqadimi onam xujjat olib borsa mahallada oʻz boshimchalik bilan olmayapti ekan

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра оила:
•  2022-йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра оилангизнинг даромади ҳозир ҳар бир оила аъзосига ҳисоблаганда 621 минг сўмдан кам бўлса, унда сиз кам таъминланган деб топилишингиз мумкин.

Бунда ушбу низом 22-бандига кўра оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

Қаранг! Мазкур низомнинг 20-бандига кўра ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.

Шунингдек, мазкур бандга кўра ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси бўлганда ҳам ариза рад қилинади.

Энди қаранг! ушбу нормада оила аъзолари жумласи қўлланилган. Мазкур низом 22-бандига кўра болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар);
•  шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

Бунда низомнинг 22-бандига кўра болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

Шунга кўра сиздаги вазиятда ота-онангиз, сизнинг оила аъзойингиз таркибига кирмайди деб ҳисоблаймиз. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌