Get Mystery Box with random crypto!

​​ Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ | Юрист Хизмати | Расмий канал

​​ Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Эътиборлиси, янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди.

Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса Ч даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган.

Лойиҳа 7 майда эълон қилинган бўлса, бугунгача 3 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌